Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Арнасойнинг “Чўлқувар” қишлоқ фуқаролар йиғинига трансформатор ўрнатилди

Арнасойнинг “Чўлқувар” қишлоқ фуқаролар йиғинига трансформатор ўрнатилди

Cана : 14-02-2018   /   Жамият, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 338
 

Зафаробод тумани Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Рустам Турсунов раҳбарлик қиладиган секторнинг бир бўлаги ҳисобланади. Яқинда туманнинг 2 минг 241 нафар аҳоли истиқомат қиладиган "Чимқўрғон” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида зах қочириш мақсадида 3 километрлик зовур ковланди.

— Шу йилнинг январь ойида қишлоғимизда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи билан учрашув ўтказилди, — дейди чимқўрғонлик Неъмат Авазов. — Сектор бошлиғига аҳолимизни қийнаётган бир нечта муаммолар қаторида зах қочириш учун зовур зарурлигини айтгандик. Масала ечимини узоқ куттирмади, тегишли корхоналар жалб этилиб, зовур ковланди. Илгари ёғинлар пайти ҳовлиларимизни сув босарди, чунки ер ости суви яқин. Ертўласида сув тўпланиб қолиши сабаб уйларимиз захлаб кетарди. Ернинг шўрлангани боис томорқада деҳқончилик қила олмай қолгандик. Энди бу муаммо ҳам ечим топди. Секторларни жорий этиб, мушкулимизни осон қилган Президентимиздан, бизга яқиндан кўмак кўрсатган вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Рустам Турсуновдан миннатдормиз.

Айтганча, сектор раҳбари билан ўтказилган учрашувдан сўнг Чимқўрғонга ичимлик сув тармоғи тортиб келинди. Бунгача аҳоли эҳтиёжи 15-20 километр масофадан ташиб келтирилаётган сув ҳисобидан қондирилаётганди. Шунингдек, минг электр тармоғи тортилиши натижасида қишлоқнинг "Оқтом”, "Ниҳолзор”, "Яхши ният”, "Файзли” кўчаларидаги 77 та хонадон узлуксиз электр билан таъминланди.

— Илгари чироқ тез-тез ўчарди, ёнганда эса шолғомдек қизариб хира ёруғ берарди, — дейди 65 ёшли Абдували Қосимов. — Қувват пастлигидан иккита музлаткич ва телевизоримдан ажралганман. Қисқаси, электр ускуналарни умуман ишлатиб бўлмасди. Ҳозир бу муаммодан қутулдик, электр трансформаторини ҳам юқори қувватлисига алмаштириб беришни ваъда қилишган, барака топгурлар. Мен сизга айтсам, халқимиз ҳаётида жуда кўп яхши ўзгаришлар юз бераяпти. Электр узилмаяпти, сув келди. Раҳбарлар тинимсиз ҳолимиздан хабар олиб туришибди. Бундан бир неча йил илгари туманимизда цемент заводи ишга тушганди. Яқинда Форишда базальтдан арматура ва тола ишлаб чиқариладиган корхона фаолият бошлади. Бу завод қишлоғимиздан унчалик олисда эмас. 10 километрча жойда нефтни қайта ишлаш корхонаси қурилишини бошлаб юборишган. Ана шу жойларда ишлаётган, ишламоқчи бўлган ёшларимизнинг қувончи чексиз. Биз ҳар дам Президентимизнинг, маҳаллий раҳбарларимизнинг эътиборини ҳис қилиб турибмиз.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Рустам Турсунов билан ўтказилган учрашувда қатнашиб омади чопганлардан яна бири Дилшод Қамбаров. Мулоқот унинг банкдан 4,5 миллион сўм миқдорида кредит олишига сабаб бўлди, олганда ҳам ҳеч бир муаммосиз, чопа-чопсиз олди.

— Оқариб турган ердан сезган бўлсангиз, Чимқўрғоннинг ери шўр, — дейди Дилшод Қамбаров. — Шу боис, қишлоғимизда ҳамма ҳам томорқадан юқори ҳосил кўтара оламан, деб айта олмайди. Мен таваккал қилиб, 1 сотих жойда иссиқхона қурдим. Ичига лимон кўчатлари экканман, орасида 5 хил кўкатлар ўсаяпти. Бу йил яна бир сотих майдонда иссиқхона қурмоқчиман. Қишлоғимизда ковланган зовур ернинг унумдорлигига ижобий таъсир кўрсатиши аниқ.

Туманнинг "Лолазор” қишлоқ фуқаролар йиғинида ўтказилган учрашувда 557 ўринли 9- мактабнинг иситиш тизимини таъмирлаш талаби қўйилди. Сектор раҳбари бу масалани ҳал этиш йўлини топишни ваъда берди ва сўзида турди. Айни вақтда иситиш тармоғини таъмирлаш ва 6 та қозонни ўрнатиш ишлари олиб борилаяпти. Бу ишга 100 миллион сўм миқдорида бюджет маблағлари йўналтирилди. 270 миллион сўм эвазига муассасанинг эшик-деразаларини алмаштириш чоралари ҳам кўрилиши яқин кунлар режасидан жой олган.

— Анча йиллардан буён синфхоналаримиз кўмир печлари билан иситиларди, — дейди ўқув ишлари бўйича мактаб директорининг ўринбосари Барно Исмоилова. — Болалар ва ўқитувчиларимиз совуқдан, кўмир ҳидидан азият чекишарди. Шамоллаш натижасида давомат тушиб кетар эди. Энди бу муаммомиз ҳал бўлаяпти. Буларнинг ҳаммаси учун Президентимиздан, раҳбарларимиздан миннатдормиз.

Сектор раҳбарларининг аҳоли билан ўтказаётган учрашувлари эҳтиёжманд оилаларни қувватлашда ҳам қўл келаётир. Чунончи, "Лолазор” ҚФЙда яшовчи, уч бола ёлғиз ўзи улғайтира олаётган Умида Тўраева уйга эҳтиёжи борлигини билдирганида уни тураржой таъминлаш чораси кўрилди. Яъни, вақтинча яшаб туриши учун уй белгиланди. Туман ҳокимлиги тураржой қуриш учун ер ажратди. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши 2 сотихли янги лойиҳадаги уй қурилишининг молиявий томонини ҳал қилди. Хуллас, бу йил уй тўйини нишонлайдиганлар орасида Умида Тўраева ҳам бўлади.

Булар иккита қишлоқ фуқаролар йиғинида қилинган ишлар. Агарда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи раҳбарлик қилаётган секторга Арнасой, Зафаробод, Пахтакор туманлари ҳамда Жиззах шаҳрининг "Ўратепалик”, "Заргарлик”, "Тошлоқ”, "Турон”, "Сангзор”, "Қассоблик”, "Оққўрғонлик”, "Халқобод” ва "Учариқ” маҳаллалари киришини инобатга олсак, қанчадан қанча кўнгилларга чироқ ёнганлигини ҳис этиш қийин эмас. Дарҳақиқат, Арнасой туманининг "Чўлқувар” қишлоқ фуқаролар йиғинига трансформатор ўрнатилган.

Жиззах вилояти ИИБ матбуот гуруҳи.


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!