Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Арнасойдаги бу ҳолатни бартараф этиш сиз билан бизга боғлиқ!!!

Арнасойдаги бу ҳолатни бартараф этиш сиз билан бизга боғлиқ!!!

сана : 21-02-2018   /   Жамият, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 244

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллашти риш тўғрисида” ги ПФ-5024-сонли Фармони ҳамда 2017 йил 21 апрелдаги "2017-2021-йилларда чиқиндилар биланг боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2916-сонли Қарорлари қабул қилинди.

Шунингдек, ушбу қарор юзасидан Республика бўйлаб 2017 йилнинг июл ойида "Тоза ҳудуд” ДУК ташкил қилинди. Жумладан, туманда 2017 йил 9 июль санасидан "Тоза ҳудуд” ДУК Арнасой филиали очилиб иш бошлади. Мазкур корхонага туман Ободонлаштириш бошқармасидан 4 та техника яни 2 та чиқиндиларни ташувчи махсус ISIZU русумли ва 1 та юк ташувчи ISIZU русумли машиналар 1 та юк ортувчи трактор корхона ҳисобига ўтказилди.

Мазкур техникалар билан тумандаги ташкилотлар, корхоналар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли хонадонларидан маиший-рўзғор чиқиндилари олиб кетилиб махсус полигонга жойлаштирилмоқда. Аммо шунга қарамасдан баъзи бир "тежамкор” тадбиркор ва фуқаролар кундалик ҳосил бўладиган маиший-рўзғор чиқиндиларини белгиланмаган жойларга ташлаб, кўнгилни хира қиладиган манзараларни вужудга келтирмоқдалар.

Чиқиндилар асосан кечаси йўл четларига, зовур ёқаларига ва кўп қаватли уйлар атрофи ва ариқларга ташлаб кетилмоқда.

Тезкор тадбир чоғида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси туман ҳудудий бўлими 1 тоифали инспекторлари Ф.Эргашев ва А.Қудратовлар Ғолиблар ШФЙ Самарқанд кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар ёнида тўпланиб қолган чиқиндилар юзасидан маҳалла раиси Ёқуб Алматовга юзланганида тайинли бирор гап олишнинг имкони бўлмади.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан Ғолиблар ШФЙ аҳолиси бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, бу масала ҳанузгача ўз ечимини топмади.

Тезкор тадбир жараёнида кечаси ушбу ҳудуддаги кўп қаватли 5/9 уйда яшовчи Н.Ақбўтаева ва ўзини таништиришни истамаган фуқаро белгиланмаган жойга маиший чиқиндиларини ташлаётганлиги аниқланиб, бу борада мутасаддилар иштирокида тушунтириш олиб борилганида, махсус чиқиндихона узоқда жойлашганлигини рўкач қилиб, оилада ҳеч ким ишламаслигини ва иқтисодий аҳволи оғир эканлигини важ этиб ўтди.

Аммо қонуний равишда жарима тўлашлиги борасида айтиб ўтилганига қарамасдан бу ҳолат яна такрор содир этилди. Ушбу ҳолат юзасидан маҳалла раиси иштирокида "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 22, 45 моддалари ҳамда "Чиқиндилар тўғрисида”ги қонуннинг 13 моддасида белгилаб қўйилган талаблар бузилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддаси 1 қисмида белгилаб қўйилган хуқуқбузарликни содир этганлиги учун энг кам ойлик иш хақининг 1 баробари миқдорида жаримага тортилди.

Бу каби холатлар юзасидан тумандаги Олтин Водий ҚФЙ А.Навоий кўчасида яшовчи фуқаро А.Усмонов ва Бобур МФЙ Ибн Сино кўчасидаистиқомат қилувчи фуқаро У.Кенжаевлар ҳам  Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисмида белгилаб қўйилган хуқуқбузарликни содир этганлиги учун асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баробари миқдорида жаримага тортилди.

Мазкур муаммо юзасидан жойларда атроф-муҳит тозалигига фақат Экология ва "Тоза ҳудуд” ДУК ходимлари эмас балки кенг жамотчилик, туман хокимлиги, туман Тиббиёт бирлашмаси ва ДСЭНМ, маҳаллалар ва турли ташкилотлар ҳам ҳаракат қилмоғи лозим.

Негаки аҳоли саломатлигига айнан ноқонуний чиқинди ташлаш жойлари ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. Бу эса уларнинг соғлигига жиддий таъсир кўрсатиши табиийдир.

Туманга кейинги вақтда катта эътибор қаратилиб, инвестициялар киритилиб йирик корхоналарнинг фаолияти кенгаймоқда. Шунингдек аҳолининг турмуш тарзи хам сезиларли даражада яхшиланиб, инвесторлар сони тобора ортмоқда.

Қайд этиш лозимки келган инвесторлар ва йирик сармоядорлар энг аввало аҳолини яшаш тарзига, атроф-муҳитнинг тоза ва озодалигига эътибор қаратади ва шунга яраша баҳо беради.

Атроф муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш юзасидан халқ орасида тарғибот ишлари самарадорлиги оширилса, аминманки тез орада бу муаммолар ўз ечимини топиши тайин. Зеро халқнинг саломатлиги сиз билан бизга боғлик.

Муҳсин Тиркашев

Жиззах вилоят Экология ва

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

бошқармаси туман худудий бўлими

2-тоифали инспектори

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета