Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. ЖИЗЗАХДА ЭНГ ФАОЛ МАСЛАҲАТЧИ КЎРИК ТАНЛОВИ ЎТҚАЗИЛДИ

ЖИЗЗАХДА ЭНГ ФАОЛ МАСЛАҲАТЧИ КЎРИК ТАНЛОВИ ЎТҚАЗИЛДИ

Cана : 21-02-2018   /   Жамият, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 397

Шу кунларда республикамизда маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари ўртасида "Энг фаол кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи” кўрик танловининг вилоят босқичлари бўлиб ўтаяпти. Куни кеча ана шундай кўрик-танлов Юнус Ражабий номидаги Жиззах вилоят мусиқали драма театрида бўлди.

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг 2018 йил 15 январдаги "Энг фаол кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги қўшма қарорига асосан уюштирилган тадбирда кўрик-танловнинг туман-шаҳар босқичида биринчи ўринни эгаллаган 12 нафар маслаҳатчилар иштирок этдилар.

—Кўрик-танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – маҳаллаларда тинчлик, осойишталик, ўзаро ҳурмат, шукроналик муҳитини яратишдан иборат,—дейди ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувоқфиқлаштириш бўйича Жиззах вилоят кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари Узоқбой Рисқулов. —Қолаверса, жойларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фахрийларнинг бой ҳаётий тажрибасини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳам танловнинг асосий вазифаси саналади. Маҳаллани халқнинг энг яқин таянчи ва суянчига айлантириш, маслаҳатчилар ўртасида илғор тажрибаларни оммалаштириш олдимизда турган асосий вазифалардандир.

Танлов давомида иштирокчилар 3 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир иштирокчининг маҳалла институтини такомиллаштиришга доир ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларни қай даражада билишларини, уларнинг ёшлар ўртасида олиб борилаётган тарбиявий ишларини, "Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” фаолиятини ташкил этиш, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва бошқа нохуш ҳолатларнинг барвақт олдини олиш, тўй-маъракаларни ихчам ва тартибли ўтказиш, шунингдек, фаолиятига доир ҳужжатларни юритиш борасида эгаллаган билим ва кўникмаларини синовдан ўтказдилар.

Кескин бахс ва мунозаралар остида ўтган беллашувда 105 балл тўплаган Жиззах шаҳридаги Учариқ маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари—кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи Икром Азимов ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

Кўрик-танлов давомида 98 баллдан тўплаган Зарбдор туманидаги "Янгиҳаёт” маҳалла раиси ўринбосари—кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи Сафар Жўраев, Пахтакор туманидаги "Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси Ғуломқодир Соатовлар иккинчи ва учинчи ўринга муносиб деб топилди.

Ғолиблар танлов ташкилотчиларининг дипломлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Бекпўлат ТОҒАЕВ

муаллиф олган суратлар

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!