Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. ҒАЛЛАОРОЛДА ЭНГ ЯХШИ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

ҒАЛЛАОРОЛДА ЭНГ ЯХШИ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Cана : 26-02-2018   /   Жамият, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 385

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасининг хатига асосан Ғаллаорол тиббиёт коллежида ўқитувчи ва уқувчилар ўртасида "Энг яхши инновацион ғоялар" кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Фан ўқитувчилари ўзларининг ғоялари асосида яратилган ишлари билан жуда фаол қатнашишди. Жумладан, тадбиркорлик асослари фани ўқитувчиси Ғ.Ўсаров "Сувдан фойдаланиб электр токини ҳосил қилиш ва иссиқхона яратиш" мавзусидаги макети билан, рус тили фани ўқитувчиси Б.Исфандиёров "Интернет ва мобил уяли алоқа воситалари ёрдамида ўқувчилар билимини ошириш ва рағбатлантириш" мавзусидаги дастури билан, информатика ва АТ фани ўқитувчиси Т.Усмонқулов "Квадрат тенгламанинг ечимини чиқариш" дастури билан, ҳамширалик иши фани ўқитувчиси Б.Номозова "Қўл макети", стоматология фани ўқитувчиси Б.Назарова "Тишнинг анатомик тузилиши" макети билан, тадбиркорлик асослари фани ўқитувчиси А.Маҳкамов "Чорвачилик фермаси" макети билан қатнашдилар.

Кўрик-танлов якунида биринчи ґрин М.Қудратова, иккинчи ўрин Ғ.Ўсаров, учинчи ўрин эса Б.Исфандиёров ҳамда Т.Усмонқуловларга насиб этди.

Дилафрўз ХОЛБОЕВА

 

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!