Жиззах вилоят молия бошқармаси аҳолидан энг кўп тушадиган саволларига жавоб берди

Моддий ёрдам ва нафақа тайинланишида лимит ҳақида кўп гапирилади. Шу тўғрида маълумот берсангиз.

— Ўзбекистон Республикасининг йиллик бюджети Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Ушбу тасдиқланган бюджет параметрларида ижтимоий нафақалар учун ажратилган маблағлар умумий суммаси кўрсатиб ўтилади. Мазкур умумий ажратилган маблағлар республикадан вилоятларга, вилоятлардан туманлардан ўзини ўзи бошқариш органларига тақсимланади.

Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44- сонли қарори, шу асосдаги низомнинг 41- моддасига мувофиқ, туман ёки шаҳар молия бўлими маблағларни ведомостлар бўйича тайинланган суммалар доирасида, бироқ бюджетда назарда тутилганидан ортиқ бўлмаган миқдорда нафақалар ва моддий ёрдам тўлашга, тўлов амалга ошириладиган ойнинг 5- санасидан бошлаб, бироқ ойнинг 25- санасидан кечикмай ҳар бир ўзини ўзи бошқариш органининг махсус ҳисоб рақамларига алоҳида тўлов топшириқномалари орқали ягона ғазначилик ҳисоб рақамидан маблағларни ўтказади. Бунда ведомостлар бўйича қисман молиялаштириш тақиқланади.

Моддий ёрдам ва нафақа тайинланиши бўйича қонунчиликда ўзгаришлар юз бердими?

— Ўзбекистон Республиками Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида 14 ёшгача фарзандлари бўлган оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўлашни 1,5-2 баробар кўпайтириш белгиланган. 2018 йилда 14 ёшгача болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун қўшимча маблағлар ажратилади.

 

Моддий ёрдам ва нафақа тайинланишида лалми ёки тошлоқ томорқа қўшимча даромад манбаи сифатида ҳисобланадими?

— Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44- сонли қарори ва шу асосдаги низомга мувофиқ, нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун тақдим этилган маълумотларда шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган ўртача ойлик даромад миқдори кўрсатилмаган ёхуд шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган даромад белгиланган норматив даромаддан паст кўрсатилган бўлса, оиланинг жами даромадини аниқлаш учун шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган ойлик даромаднинг норматив миқдори қабул қилинади.

Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган ойлик норматив даромад шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган сотихлар сонини нафақа ёки моддий ёрдам сўраб мурожаат қилинган ойда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 0,2 миқдорига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Ер участкасининг унумдорлиги объектив шарт-шароитларга кўра (сув билан таъминланмаганлик, тупроқнинг шўрланиши ва бошқалар), юқоридаги кўрсатилган миқдордаги норматив даромад олиш имконини бермайдиган ёки умуман даромад олиш имконини бермайдиган алоҳида ҳолларда давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив даромадга пасайиш томонига тузатиш киритилиши мумкин.

Саволларга вилоят молия бошқармаси

бўлим бошлиғи Актам Азизов жавоб берди

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 1-03-2018, 14:25
0
63

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига