Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Xўжа Нуриддин ҳожи жоме масжиди (фото)

Xўжа Нуриддин ҳожи жоме масжиди (фото)

Cана : 05-03-2018   /   Жамият, Жиззах янгиликлари, Видео   /   кўрилди: 429
 

Жиззах шаҳрида меҳмонлар ва шу шаҳарда истиқомат қилувчи фуқароларга хизмат қиладиган Хўжа Нуриддин ота номига масжид бино қилинганига ҳали кўп бўлгани йўқ.

 Масжид ҳашар йўли билан барпо этилган. Икки қаватдан иборат бинонинг биринчи қавати 500-600 нафар, иккинчи қавати 700-800 нафар намозхон учун мўлжалланган.

Масжиднинг тарихи қуйидагича.   Жиззах шаҳридаги Ўзбекистон меҳмонхонасининг ўнг тарафида тарихий ёдгорлик, Хўжа Нуриддин мадрасаси бор. Ҳозирда ушбу обида Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним уй-музейи сифатида капитал таъмирланиб фаолият юритиб келмоқда. Ана шу мадраса биносини қурдирган киши ўз даврида жиззахнинг  ҳурматли ва обрўли кишиларидан бўлган.    

1999-2000 йилларда мен Жиззахда марказий қўшма масжидда ноиб бўлиб ишлаган вақтларимда раҳматли Хўжа Нуриддин ҳожининг набиралари мадрасани очиш ташаббуси билан чиққан эди. Ўша пайтда у мадрасани очиш учун катта маблағ талаб қилинарди. Бу масъулиятни ҳеч ким зиммасига олмади. Шунинг учун   Хўжа Нуриддин отанинг авлодлари вазиятдан келиб чиқиб адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказиб, масжид сифатида фойдаланайлик деб  хат билан чиқиб масжид очилишига эришган эдилар,- дейди  Хўжа Нуриддин  ота жоме масжиди имом хатиби Абдулмуталиб Мусаев.

Ўша даврларда узоқ, чекка қишлоқларда ҳам масжидлар очилган эди. Ушбу масжидларнинг кўпчилигининг таъминоти йўқ эди. Намозхонлар ҳам у қадар кўп эмас. Масжидда намоз фақат жума кунлари ва ҳайит байрамларида ўқилган. Одам гавжум бўлмагани сабабли уни шаҳар марказига, аҳоли серқатнов ҳудудга кўчиришга қарор қилинди.

 Шу муносабат билан Жиззах шаҳрининг "Наврўз” маҳалласи ҳудудидан ер майдони ажратилиб, ташаббускорлар томонидан зарур миқдорда фойдаланилмай турган масжид "Хўжа Нуриддин ҳожи” жоме масжиди номи  билан янгитдан барпо этилди.  

Айни пайтда масжиддан тайёрланган фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

 

 

 

 

Кейинроқ эса видеороликни ҳам жойлаштиришни режалаштирганмиз.


 "Sangzor.uz” учун Акмал Бинокулов ва Валишер Султон тайёрлади

  dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!