Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. “Наҳор оши” миллий анъанами ёки...?

“Наҳор оши” миллий анъанами ёки...?

Cана : 05-03-2018   /   Жамият, Муносабат   /   кўрилди: 632

 Ўзбекларнинг энг қадимий анъаналаридан бири бу фарзанди камолга етгач яхши оила билан билан қуда-андачилик ришталарини боғлаб элга тўй беришдир. Барчамизга маълумки, бирон бир қариндошимизникида тўй бошланса даставвал тўйга таклиф қилинадиган одамларнинг рўйхати тузиш анъанага айланган. 1 ҳафта – 10 кун аввал алоҳида дафтар очилиб унга таклиф этиладиган қавму-қариндош, дўст-ёрлар, таниш-билишлар кўчама-кўча, маҳаллама-маҳалла, ана боринг бутун шаҳар ва вилоятлар миқёсида тузиб чиқилади. Шундан сўнг "наҳор оши”, "никоҳ тўйи”, "қуда чорлади” маросимлари учун таклифномалар тайёрланиб, рўйхат бўйича тарқатилади. Таниш манзара шундай эмасми?

Шу ўринда тўйлардаги ортиқча дабдабабозликлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Мен саҳарлаб ташкил этиладиган, тўй эгасининг энг асосий ташвиши бўлган "Наҳор оши” ҳақида фикр билдирмоқчиман. "Наҳор оши” биз ўзбекларнинг саломатлигига путур етказаётган энг кераксиз маросим деб ҳисоблайман. Сабаби тўй эгалари бир кун аввал сабзи тўғрар маросими ўтказар экан келган меҳмонларни кутиб бир чарчаса, эрта саҳардан келаётган меҳмонни кутиб ўн чарчайди. Уйқусида ҳаловати бўлмаган тўй эгаси шундоқ ҳам қарз-ҳақола билан дастурхонни тўлдиради. Камига эрта тонгдан бир нарсадан қуруқ қолгандай каллаи саҳарлаб тўйхоналар ошхўрлар билан гавжум бўлади. Организм яхши уйғонмасдан ўзбекнинг энг калорияси кучли таоми билан танани икки баробар куч билан ишлашга мажбур қиладиган паловхонтўрани ошқозонга жойлаймиз. Битта тўйга борсангиз хўп-хўп.  Бир кунда баъзида 2-3 та тўйга таклиф қилинганлар нима қилсин? Нима демоқчилигимни тушундингиз а?

Тўғриси оҳирги 2 йилда биронта яқин қариндошим тўй қилмаса деярли наҳор ошларга бормайман. Мақтаниш эмаску бу принципимга айланган.  

Аслида "наҳор оши” қадимда ўзбекларнинг тўй маросимлари таркибида бўлмаган. Унинг келиб чиқиши собиқ иттифоқнинг сиёсати билан боғлиқ. Эшитишимча собиқ иттифоқ даврида "Колхоз” ва "Совхоз”ларда пахта терими вақтида тўй ўтказишга умуман рухсат берилмаган. Тўй қилаётган хонадон эгаси "селсоветь” ёки "колхоз” раисининг рухсати билан тўй маросимларини уюштирган. Кўп ҳолларда тўйлар қаҳратон қишда қишлоқ хўжалик ишларига ҳалақит бермайдиган вақтлар ўтказилган. Зарур бўлиб қолган ҳоллардагина тўй маросимлари йиғим-терим мавсумларида ўтказишга рухсат берилган. Ўшанда ҳам НАҲОРда ҳамма далага чиқиб кетишидан олдин ош берилиши ўйлаб топилган. Бундан келиб чиқадиган бўлсак наҳорги ошлар собиқ иттифоқдан бизга мерос бўлиб ўтган  анъана саналади.

Ўтган ҳафтада Президент айнан тўйлар масаласига эътибор қаратар экан, элга наҳорда ош бериш маросимларини тўхтатиш, уни ҳам фақат тушда 13:00 дан 14:00 гача ўтказишга рухсат берилиши таъкидланди.

Баъзилар бу сўзларда ҳам эркинликни чеклашга доир ҳаракатларни кўришди. Мисол учун, пули бор, имконияти бор одамга катта тўй қилиш ва кўпчиликни меҳмонга чақиришни нега чеклаш керак? Пул топган одам ўша пулларни истаганича сарфлаш ҳуқуқига эга эмасми?
Йўқ. Эътибор берган бўлсангиз, президент маърузасида вазир, прокурор, солиқчи ёки чегарачи деб айнан коррупция хавфи бўлган давлат идораларини тилга олди. Маърузанинг жуда муҳим нуқтаси, яъни, кейинчалик, ҳуқуқий тизимни яратишда пойдевор бўладиган жиҳати айнан мана шу ерда яширинган.  

Шундан келиб чиқадиган бўлсак, Президент ва ҳукумат аралашуви билан амалга ошириладиган кам ҳаражатли тўй ва маросимларни фақат ва фақат олқишлашимиз ва уни амалга оширишда ҳаммамиз биргаликда курашишимиз лозим саналади.

Ҳаким Фозилов 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!