Жиззахда ИИБ томонидан хотин-қизлар байрами кўтаринки рухда ўтказилди

Уйгониш, янгиланиш, яшариш фасли бўлмиш баҳор табиат узра ўз сепини ёйиб кириб келди.

 


Баҳор фаслининг ўзгача бир таровати бор. Бу фаслда бутун бир борлиқ, табиат қайтадан уйғонади. Кишиларга ўзгача бир хуш кайфият олиб келади. Она табиат яна ўзининг яшил либосини кияди. Шу боис ҳам ўзининг гўзаллиги, таровати билангина эмас, байрамлари билан ҳам севимлидир. Гўзаллик ва нафосат байрами 8-март "Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан мамлакатимизда байрам тадбирлари ўтказилади.

Ана шундай тадбирлардан бири Жиззах шаҳридаги "Версал” тантаналар мажмуасида бўлиб ўтди. Байрамона тадбирда вилоят ички ишлар бошқармасининг соҳавий хизматларида фаолият кўрсатаётган аёлларга эҳтиром кўрсатилиб, жамоат ишларида фаол, ҳаммага намуна бўлганларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Мирзияев, Ш.Давлатовлар сўзга чиқишиб, барча аёлларни баҳорий байрам билан самимий муборабод этишди.

 

Вилоят ИИБ матбуот хизмати

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 7-03-2018, 16:59
0
143

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига