Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Инсон ҳаёти 100 минг сўмми?

Инсон ҳаёти 100 минг сўмми?

Cана : 13-03-2018   /   Жамият, Ҳуқуқ   /   кўрилди: 353

 

Қуйи Чирчиқ туманида жорий йил 7 март кунига ўтар кечаси Мевазор маҳалласида яшовчи (исм-шарифлар ўзгартирилган) К.Сотволдиев уйидан баҳоси 6 миллион сўмлик икки бош қора мол ўғирланган. Воқеа тўғрисида фуқаро туман ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилди. Тезкор чора-тадбирлар давомида ушбу жиноятни ҳудуддаги Боғистон маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган З.Камронов содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Далилий ашё сифатида икки бош қора мол жабрланувчига қайтарилди.


Суриштирувлар давомида З.Камронов 2018 йил 26 январда Мевазор маҳалласида яшовчи нафақахўр Ғ.Деҳқоновнинг ҳам баҳоси 6 миллион 500 минг сўм бўлган икки бош қора молини ўғирлагани аниқланган.

Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан айбланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Янгийўл туманида жорий йил 9 март куни соат 12.30 да З.Саидов дала ҳовлисида таниши Тошкент шаҳри Сергели туманида яшовчи Б.Султоновга берган 100 минг сўм қарзини қайтаришини сўрайди ва ўртада жанжал келиб чиқади. Шу пайт Б.Султонов ўзини ҳимоя қилиш мақсадида, пичоқ билан З.Саидовга тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Зангиота тумани Эркин қўрғонидаги "Мир Абдулло эшон” жомеъ масжиди ёнида турган Қ.Абдуллаевга тегишли автомашинадан 6 миллион 904 минг сўм пул ўғирлаган икки номаълум шахс тезкор қидирув давомида ушланган. Айни пайтда ҳуқуқбузарларга нисбатан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилди.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!