Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Қиморбозга ҳам жазо муқаррар

Қиморбозга ҳам жазо муқаррар

Cана : 14-03-2018   /   Жамият, Ҳуқуқ   /   кўрилди: 382
Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, Ангор туманидаги Улуғбек маҳалласида яшовчи Б.С. билан ҳам худди шундай ҳолат юз берди.

Яқинда унинг кўнгли чироқ ёқса, ёришмайдиган ҳолга келиб қолди. Қулоқ тутиб кўрса, бу "қурғур” қимор ўйинидан сармаст бўлишни истаётган экан. Начора, уйида махсус жой ҳозирлаб, ўйинни қиздириш учун зарур шароит яратди. Танишлари Ф.С., Қ.Ў., П.М., Б.М. ва Х.Т.ларни таклиф этиб, қимор билан уларнинг ҳам, ўзининг ҳам кўнглини шод эта бошлади. Қиморбозлар тун ярмидан ошиб, ўйин қизиганида ички ишлар идораси ходимлари қўлига тушиб қолди. Холислар иштирокида улардан икки қути қарта, 817 минг сўм пул ашёвий далил сифатида олинди.

Шундай қилиб, 49 ёшида ўз кўнглини овламоқчи бўлган Б.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!