Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Истеъмолчи МИБ ходимига қўл кўтарди

Истеъмолчи МИБ ходимига қўл кўтарди

Cана : 14-03-2018   /   Жамият   /   кўрилди: 333

Урганч шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган, Б.Б. уйига беминнат етказиб берилаётган табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланишга фойдаландию, аммо уларнинг ҳақини тўлашдан бўйин товлади.

Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлими ходимларининг бир неча бор огоҳлантириши ўз самарасини бермади. Натижада жорий йилнинг 30 январь куни истеъмолчини тармоқдан ажратмоқчи бўлган МИБ ходимлари хонадон соҳибининг қаршилигига учради. Истеъмолчи ҳокимият вакилларига нисбатан турли ҳақоратли сўзлар гапириб, куч ишлатишга уринди.

Бир ҳуқуқбузарлик ёки жиноят кейингисига йўл очиб беради, деб шуни айтса керак. Коммунал тўловларни ўз вақтида тўлашдан бўйин товлашга уринган ушбу шахсга нисбатан Мажбурий ижро бюроси ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришига қаршилик кўрсатганлиги боис, жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!