Вақт машинасини ишга туширамиз: Хўжа Нуриддин ҳожи мадрасаси

Вақт машинасини ишга туширамиз: Хўжа Нуриддин ҳожи мадрасаси

Хўжа Нуриддин хожи мадрасаси. Қўқонлик усталар томонидан 1890-1906 йиллар оралиғида қурилган. Барча шаҳарларда мадраса бозорга қараб туради. Жиззахда ҳам шундай бўлган. Бозор (Катта бозор) 1970 йилларгача ҳозирги Шароф Рашидов ҳайкалининг ўрнида бўлган. Мадраса қурилиши ҳаражатларини асосан Нуриддин эшон кўтарган. Фотосурат тахминан 1920-1930 йилларга тегишли. 

Кейинги фотосурат эса бугун 2020 йилнинг 18 май куни Sangzor.uz сайти жамоаси томонидан тасвирга олинди. 

Сиз "Вақт машинаси" ёрдамида Жиззах шаҳридаги тарихий ёдгорлик Хўжа Нуриддин хожи мадрасасини кузатишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз ушбу мадраса ўрнида бугун Жиззах элининг фарзанди, "Бахт ва шодлик куйчиси" Ҳамид Олимжон ҳамда Зулфияхоним музейлари фаолият юритмоқда.


Суратни ўнг ва чап томонга сичқонча ёки сенсор ёрдамида силжитиш мумкин!