Жиззахда Global Knowledge ўқув маркази хайрия акциясини ўтказди

Жиззахдаги 29-Меҳрибонлик уйида Global Knowledge ўқув маркази томонидан хайри акциясининг якуний қисми ўтказилди.

 

Ўтказилган мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси "Истиқлол” Минтақавий тадқиқот маркази раҳбари сиёсий фанлар номзоди Акбар Саидқосимовҳамда маҳаллий ва республика оммавий ахборот воситалари вакиллар иштирок этишди.

Хайрия акциясида меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ўқув маркази томонидан инглиз тили бўйича Mini Story дарси ўтказилди.

Савол жавоб ва интерактив усулда ўтказилган ушбу дарслар якунида фаол бўлган ёшлар Global Knowledge ўқув маркази ва ҳамкор ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

- Меҳрибонлик уйида ташкил этилган курсларимизнинг биринчи босқичи якунига етди. Келажакда бу каби дарсларни ўтказишни яна режалаштирмоқдамиз, - дейди Global Knowledge ўқув маркази раҳбари Шохрух Ваққосов.

sangzor.uz мухбири Асал Акбарова
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 16 03 2018 йил
0
131

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига