ФОРИШДА ҲОКИМ ВА ЕТАКЧИ-САРДОРЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

 

Ўзбекистон Ёшлар иттифо
қи Марказий кенгаши топшириғига асосан мамлакатимизда 12-28 февраль кунлари Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва жонлантириш сафарбарлиги кунлари деб эълон қилиниб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга тадбиқ этилди.

Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида мазкур тадбирнинг якуни юзасидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши бошланғич ташкилотлари етакчилари ва «Камалак» болалар ташкилотлари сардорларининг туман ҳокими билан «Ҳоким ва етакчи-сардор» мавзусидаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими Абдивали Мустанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги 3138-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастури» ижросини таъминлаш бўйича туманда муайян ишлар амалга оширилаётгани, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, корхона, ташкилот, муассасаларда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгашининг бошланғич ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш мақсадида уларнинг ташкилий тузилмаси ҳамда фаолиятни тартибга солувчи низомлар ишлаб чиқилгани, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, корхона, ташкилот, муассасаларда бошланғич ташкилотлар етакчилари фаолияти йўлга қўйилгани хусусида тўхталиб, айни кунда бошланғич ташкилотлар фаолиятини янада жонлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтди.

 

Туманимиз раҳбари жорий йилда ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, уларга кредит олишда кўмаклашиш, қишлоқ жойларда ёшларни хизмат кўрсатиш соҳаларига сафарбар этган ҳолда иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам батафсил маълумотлар берди.

Учрашувда етакчи ва сардорлар туман ҳокимига умумтаълим мактаблари кутубхоналарида адабиётлар етишмаслиги, борлари ҳам эскиргани, мактаблар қошида ташкил этилган мусиқа тўгараклари машғулотларини олиб боришда мусиқа асбоблари камлиги ва бу борада амалий ёрдам берилишини сўрашди.

 

Учрашувда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Рашид КАРИМОВ.

Суратларда: учрашувдан лавҳалар
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 19-03-2018, 15:11
0
97

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига