ЖИЗЗАХДА “БАҲОР ТАРОНАЛАРИ” КЎРИК ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

 Жиззах вилоят мусиқали драма театрида "Баҳор тароналари” энг яхши асарлар анъанавий кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Унда шаҳар ва туман маданият ва аҳоли дам олиш марказлари ҳамда вилоят академик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси қошида фаолият олиб бораётган ҳаваскорлик бадиий, фольклор жамоалар, якка ижрочилар иштирок этишди. Томоша дастурларини Низом талаблари даражасида тайёрлаган фолклор-этнографик ансамблларига жамоа ҳисобида кўрик-танловнинг I-II-III-ўринлари берилди.

Зомин туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги "Зомин сайқали” фолклор-этнографик халқ ансамбли 1-ўринга муносиб деб топилди.

Жиззах шаҳар маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги "Райҳон” фолклор жамоаси ҳамда Зарбдор туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги "Ойпари” фолклор-этнографик халқ ансамбли иккинчи ўринга лойиқ топилди. Учинчи ўрин эса Фориш туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги "Боғдон гуллари” фолклор-этнографик халқ ансамбли ҳамда Ғаллаорол туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги "Гаштак” фолклор-этнографик халқ ансамблига берилди.

Шунингдек кўрик-танловда юқори даражадаги ижро маҳорати ва фаол иштироки учун номинациялар бўйича ғолиблар ҳам аниқланди.

"Наврўз ҳақидаги энг яхши қўшиқ” номинацияси бўйича биринчи ўрин форишлик Бахром Исмоилов ва Миркомил Аҳмедовларнинг "Наврўзинг муборак” қўшиғи учун, "Энг яхши эстрада ижрочилиги” номинацияси бўйича Янгиобод туманидан Достон Ғайбуллаевга, "Ҳудудга хос энг яхши лапар ижрочилиги” номинацияси бўйича зоминлик Сайёра Тўраевага, "Энг яхши бахши ижрочилиги” бўйича Фориш туманидан Нишонбой Ўрозов, "Аёлларни мадҳ этувчи энг яхши қўшиқ” номинацияси бўйича ғаллаороллик Марҳабо Бегимқуловаларга насиб этди.

 

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА.

Муаллиф олган сурат

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 21-03-2018, 18:44
0
147

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига