Жиззахда ҳарбий қисм томонидан ташкил этилган байрамдан болалар шод бўлишди

 Ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанпарварлик рухида тарбиялаш, ўз халқи ва Президентига содиқбўлишга, уларнинг интелектуал салоҳиятини ошириш мақсадида ҳамда 21-март "Наврўз” байрами муносабати билан Жиззахдаги 29-сонли Меҳрибонлик уйида ДХХ чегара қўшинларигақарашлиҳарбийқисм хизматчилари иштирокида байрам тадбири ўтказилди.

Ўтказилган тадбирни подполковник Р.Ханаев очиб бериб, юртимизда турли соҳаларда ёшларимизга яратиб берилаётган кенг кўламли шарт-шароитлар ҳамда имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбирда қатнашган бошқа харбий хизматчилар болалар уйи тарбияланувчилари билан биргаликда хурсандчиликларни баҳам кўриб, болалар орасида ҳарбий хизматчиларга нисбатан ҳаваслари ортиб, келажакда улар хам Давлат мустақиллиги ва унинг чегаралари даҳлсизлигини сақлашда иштирок этишга ўз ҳиссаларани қўшмоқчи эканликларини зўр иштиёқ билан таъкидлашди.

Тадбир давомида тарбияланувчилар учун байрам дастурхони ёзилиб, концерт дастурлари намойиш этилди.

Ҳарбий қисм томонидан ташкил этилган байрамда меҳрибонлик уйида тарбияланиб келаётганлар, ҳамда муассаса ходимлари сўзга чиқиб, ташкил этилган шодёна учун ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини айтишди.

Аҳаджон Ҳусанов



 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 22-03-2018, 11:25
0
195

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига