Жиззахдаги Меҳрибонлик уйида O'zLiDeP байрам тадбири уюштирди

 O'zLiDeP вилоят Кенгаши "Ёшлар қаноти” гуруҳи ва Халқдепутатлари вилоят Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлари ташаббуси билан Жиззах 29-Меҳрибонлик уйида "Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” шиори остида "Наврўз меҳр-мурувват ва саховат байрами” мавзусида байрам тадбири ўтказди.

Тадбир давомида Давлат мукофоти олган ёшлар, Давлат стипендияси, Зулфия давлат мукофоти совриндорлари, турли спорт йўналишлари бўйича чемпионлар ўзларининг эришган ютуқлари мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор самараси эканлигини алоҳида таъкидладилар ҳамда фаолиятлари давомида амалга оширган ишлари, ютуқлари ва келажакдаги режалари ҳақидамеҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига сўзлаб бердилар. 2017 йил Жанубий Кореяда ўтказилган Халқаро турнир ғолиби, бутунжаҳон шарқяккакурашлари ва жанг санъатлари бўйича жаҳон фестивалининг олтин медали соҳиби, Ўзбек жанг санъати бўйича спорт устаси, учинчидан қора белбоғсоҳиби Барно Қўшбоқова биринчи марта таэквандо бўйича Ўзбекистон чемпионатида 1-ўринни қўлга киритганда олган олтин медалини Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси бокс бўйича икки карра Ўзбекистон чемпиони Алексей Паркнов совға топширди.

Шунингдек тадбирда, Мерибонлик уйи тарбияланувчилари учун ташкил этилган турли тўгараклар фаолияти, болажонлар томонидан чизилган расмлар, санъат асарлари кўргазмаси билан ҳам танишдилар.

Шундан сўнг, O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O`zLiDeP депутатларитомонидан меҳрибонлик уйининг барча тарбияланувчиларига китоблар ва ўқувқуролларидан иборат байрам совғалари топширилди ҳамда Наврўз байрами муносабати билан энг фаол, ташаббускор 20 нафар тарбияланувчилар диплом билан тақдирландилар.

 

Олим Норжигитов

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш гурухи мудири

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 23-03-2018, 11:21
0
221

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига