Ғаллаоролда ким Заковатда ғолиб бўлса Бухорага боради

Ҳозиржавоблик, зукколик, билимдонлик шиддатли замоннинг ёшларга қўяётган юксак талабидир.

Ана шу хислатларга эга ёшлари бор мамлакат дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаб, равнақ топиб бораверади. Бизнинг Ватанимизда бундай ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Улар орасидан энг истеъдодлиларини саралаб олиш ва рағбатлантириш мақсадида Ғаллаорол автомобил-йўл хўжалиги ва сервис касб-ҳунар коллежи ва коллеж ёшлар етакчиси С.Турдиқулов бошчилигида ҳар ҳафтанинг пайшанба кунида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказиб борилмоқда.

Унга кўра коллежнинг фаол, иқтидорли, ўз билимига ишонган ўқувчилари иштирок этиб ҳар бир ўйин давомида босқичма-босқич баллар жамғариб боришади ва ўйин сўнгида энг кўп балл тўплаган ёшлар юртимизнинг қадимий шаҳри Бухорога бепул зиёратга бориш ҳуқуқини қўлга киритади. Бу кичик бир рағбат орқали интеллектуал мусобақамиз қизиқарли, баҳс-мунозараларга бой бўлиши билан бирга кейинги ўйинларга иштирок этиш истагини билдирган ёшларимиз сафи ҳам кундан-кунга кенгайиб бормоқда.

Д. СУЮНОВА
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 04 04 2018 йил
0
101

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига