Самарқанд вилоят фуқаролик суди раиси: Хориждан туриб ишончнома орқали ажрашаётганлар кўпайди

Самарқанд вилоят фуқаролик суди раиси: Хориждан туриб ишончнома орқали ажрашаётганлар кўпайди

 

Самарқанд вилояти аҳолиси кўплиги жиҳатидан республикада энг юқори ўринларда бўлиб, оила қурувчиларнинг сони ҳам шунга муносиб. Лекин оилавий ажримлар сони бўйича вилоят республика миқёсида тўртинчи ўринда экани кишини ташвишга солади, деб ёзади «Зарафшон».

«Оилавий ажралишларда кишини ларзага соладиган жиҳат ажралиш учун сабабларнинг арзимаслигидир, — дейди фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси Маъруфжон Тожибоев. — Айниқса, хориждан туриб, ишончнома орқали ажрашаётган оилаларнинг йилдан йилга кўпайиб бораётгани ачинарли. Ҳақиқатан ҳам ўтган йили судларга ажралиш бўйича 4 911 та даъво аризаси киритилган бўлса, судлар томонидан жами даъво аризаларининг 71 фоизи қаноатлантирилган, 23 фоизи рад этилган. 500 та оила судларнинг жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли сақлаб қолинган».

Мутахассиснинг сўзларига кўра, оилалардаги можаролардан кейин аёл ота-онасининг уйига кетиб, бир неча йил ўтгач, судга мурожаат қилиши эътиборга олинса, ўртача уч йил вақт давомида бирга яшамасдан ўзаро ажрашиб, судга мурожаат қилганлар жами кўрилган ишларнинг 60 фоизга яқинини ташкил қилади. Бу эса ёш оила арзимаган сабабларга кўра аразлашиб қолган дастлабки бир ой ёки бир йил давомида жамоатчилик томонидан яраштириш ишлари етарли даражада олиб борилмаганини кўрсатади.

«Биринчи навбатда оиланинг муқаддаслигини ёшлар онгига сингдиришга қаратилган тизимли тарғибот ишларини кучайтириш, уни такомиллаштириш лозим. Хусусан, уйланмоқчи бўлган йигитлар, аввало, ўзини, турмуш ўртоғини таъминлай олиши, эр билан хотин соғлом бўлиши, оиланинг муқаддаслиги ҳамда турмуш қураётган аёл унинг давомчиси бўлмиш зурриёдининг онаси эканлигини тушуниб етиши шарт», — дейди вилоят суди судьяси.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 09 04 2018 йил
0
68

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига