Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. "Манас"даги эзгу ишлар "Абай"да давом этмоқда

"Манас"даги эзгу ишлар "Абай"да давом этмоқда

Cана : 11-04-2018   /   Жамият   /   кўрилди: 190

 

Мамлакатимизда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига, хусусан, қишлоқ аҳолиси учун муносиб шароит яратиш, уларнинг турмуш маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
 Бу ҳақда ЎзА нашри ёзмоқда.

Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги "Абай” маҳалла фуқаролар йиғинида "Обод қишлоқ” дастури асосида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари бунинг ёрқин далилидир. 

2.jpg

Туман марказидан анча узоқда жойлашгани ушбу маҳалла кўчалари, аҳоли турар жойлари замонавий қиёфа касб этмоқда. Айни пайтда маҳалла фуқаролар йиғинидаги Навоий, Лолазор, Тошкент ва Кучек кўчаларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳудуддаги 14-мактабгача таълим муассасасида қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, биноларнинг том қисми янгиланмоқда. Муассасанинг барча хоналари зарур жиҳозлар билан таъминланиб, атрофи девор ва темир панжара билан ўралади. 

3.jpg

– Маҳалладаги хонадонларнинг 96 тасида таъмирлаш-пардозлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган, – дейди Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими ўринбосари М.Ботиров. –Ҳозир хонадонларнинг 1 минг 500 квадрат метрга тенг том қисмида қайта таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Дастурга кўра, белгиланган тартибда ҳудуддаги бир ярим километрдан зиёд ариқларни тозалаш, қарийб тўрт ярим километрлик пиёдалар йўлакларини таъмирлаш ва шунча масофадаги ички йўллар текисланиб, шағал тўкиш ишлари олиб борилмоқда. Маҳалладаги 204 бино намунавий лойиҳалар асосида янгича қиёфага келтирилади. 

4.jpg

Ҳудудда электр таъминотини яхшилаш мақсадида кўчалардаги 111 эски симёғоч бетонлисига алмаштирилди. Кўчаларда 80 та тунги ёритгичлар ўрнатиш ишлари бошланган. Шунингдек, 6 минг 480 метрлик газ қувури таъмирдан чиқарилиб, қайта бўялди. 

7.jpg

6.jpg

"Абай” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 196 хонадонда 1000 га яқин аҳоли истиқомат қилади. Амалга оширилаётган бундай кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари туфайли маҳалланинг тобора замонавий қиёфа касб этаётгани аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириб, одамларда эртанги кунга ишонч туйғусини мустаҳкамламоқда. 
 

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!