Солиқ ходимлари Янгиободлик Собир Отажоновнинг саломатлигини тиклашга ёрдам бердилар

 Дард келаман деса инсоннинг ёши, касби-корига қараб турмас экан. Янгиободлик 57 ёшли Собир Отажонов Сармич қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. У 2017 йилгача ўзи яшаб турган  Сармич қишлоқ врачлик пункти мудири бўлиб ишлар эди. Ишга бор меҳрини бериб, одамларга саломатлик улашган Собир ака кексалик остонасига яқинлашгани учунми, ёки бошқа сабаб туфайлими саломатлигида жиддий муаммолар пайдо бўлди. Тошкент шаҳар марказий касалхонасида Собир Отажоновни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказлииб, унга  ички ичак ўсимтаси борлиги тўғрисида ташхис қўйилди. Бироқ, Собир Отажоновнинг оилавий шароити унинг тўлиқ даволаниши учун кифоя қиладиган маблағни сарфлашга йўл қўймас эди.

С.Отажоновнинг оила аъзолари муаммога ечим топиш учун тумандаги 4-секторга бириктирилган Янгиобод туман давлат солиқ инспекциясига мурожаат қилдилар.

Туман Давлат солиқ инспекциясига қарашли 4-секторга Сармич ва Шодлик қишлоқ фуқаролар йиғинларидаги Юқори Сармич, Пастки Сармич, Искандар, Пучуғой, Мелиобод каби 8 та қишлоқ  бириктирилган.

Мазкур сектор  ишчи гуруҳи маҳаллаларда истиқомат қилаётган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда доимий ҳисобда турувчи бемор кишилар мавжуд оилаларни қўллаб-қувватлашга, имконияти чекланган, боқувчисини йўқотган оилалар холидан хабар олишга эътиборни қаратганлар.

Масъул ташкилот раҳбарлари ҳамкорлигида  аҳоли билан 10 га яқин учрашувлар ўтказилди. 1650 нафар фуқароларнинг яшаш шароитлари ўрганилди. Шу қаторида Собир Отажоновнинг ҳам оилавий аҳволи ўрганилиб, унинг даволаниши учун амалий ёрдам берилди. Жорий йилнинг февраль ойида  Собир Отажоновнинг даволаниши  учун ҳомийлик ҳисобидан  маблағ ажратилди.

- Секторларнинг ташкил этилиши, мендек беморларни даволанишига ёрдам бўлаётганлигидан Президентимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди кўзига ёш олган Собир Отажонов.

Ҳозирда сектор ҳудудидаги    қишлоқ  ва маҳалла  фуқаролар йиғинларида 1575 хонадон мавжуд. Уларда 7 минг 927 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 1770 нафари вояга етмаган ёшлар ва 767 нафар пенсионер ҳамда нафақахўрларни  ташкил этади.

Ушбу ҳудудларда аҳолига 1 та қишлоқ врачлик пункти, 1 та болалар боғчаси, 5 та мактаб  ва 1 та коллеж хизмат кўрсатмоқда.

Айни пайтда 4-сектор ташаббуси билан  аҳолининг тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиши таъминланаяпти. Кам таъминланган Собир Отажонов сингари фуқароларнинг даволаниши учун саҳоватпеша ҳомийлар топилиб, уларга етарли  шароитлар яратилмоқда.

Рустам Абдуғаниев  

   Янгиобод ДСИ раҳбари

  dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига