Жиззахнинг Анамунасидаги ибратли оила

Анамуна қишлоғида Нуриддин Сулаймонов оиласини барча ибратли оила сифатида билади. Нуриддин Сулаймонов меҳнат фаолиятини ёшлар таълим-тарбиясига бағишлаган инсон.

Нафақага чиққунига қадар қишлоқдаги 20-умумтаълим мактабида ёшларга кимё, биология фанидан сабоқ берди. Турмуш ўртоғи Замира Исматова ҳам ўқитувчи. Нуриддин ака ва Замира опалар нафақага чиққан бўлсаларда уйда бекор ўтиришни ўзларига эп кўришмади. Нуриддин ака бўш ётган ердан қўшиб томорқасини кенгайтирди. Ток ва турли мевали дарахтлар ниҳолларини экди. Қолган жойларга эса маҳаллий ўғит солиб, нўхат, сабзи, пиёз, помидор, булғор қалампири, бодринг ва турли кўкатлар экди. Замира опа эса ўз ҳисобидан 5 та тикув машинаси олиб, мўъжазгина тикув цехи очди ва 5 нафар бекор юрган қишлоқ қизларига тикувчилик сир-асрорларини ўргатиб, буюртма асосида турли кийим-кечаклар, келинлар либослари, кўрпа, ёстиқ ва бошқа тикув маҳсулотларини тикиб, сотишни йўлга қўйди.

Бугунги кунда оила аъзолари томорқаларида етиштирилаётган узум, мева ва турли сабзавотлардан ҳар йили рўзғорларига ишлатилганидан ташқари 10-15 миллион сўмгача қўшимча даромад олишяпти.

Нуриддин Сулаймоновни қишлоғимизда барча моҳир боғбон ва соҳибкор сифатида яхши билишади. Боиси, у киши боғга ишлов бериш, сабзавот маҳсулотлари етиштириш сирларини ёшларга, шунингдек, маҳалладошларига ўргатиб келмоқда.

Соҳиба СУЯРОВА

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 13-04-2018, 16:58
0
233

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига