Пасха байрами ўтказилди

 

 

Бутунжаҳон христианларининг православ вакиллари «Байрамлар байрами» деб улуғланувчи муқаддас Пасха байрамини шоду хуррамлик билан нишонладилар. Бу байрам ўлим устидан ғалаба, замирида тинчлик, руҳий юксаклик ва атрофдагиларга меҳр-муҳаббатни сақлаган айём сифатида ниҳоятдақадрлидир. Ўтган ҳафта буюк Шанбадан муқаддас Якшанба тонгигача дунёнинг барча проваслав ибодатхоналарида байрам ибодатлари ва Пасха қўшиқлари янграб турди.

 

Исо Масиҳнингқайта тирилиши шарафига катта шоду ҳуррамлик билан нишонланадиган бу айём муносабати билан Жиззах шаҳридаги "Авлиё Николай Чудотворецибодатхонасида ҳам байрам ибодатлари адо этилди. Пасха арафасида бу ерга ташриф буюрганлар қўлларига чироқ, хоч, Инжил, икона тутганча черков атрофида байрам қўшиқларини куйлаб айландилар. У православ черкови иерейи ота Николайнинг байрам ибодати нутқини ирод этиши билан якунланди.

Сўнг черковда асосий ибодат амаллари адо этилиб, Исо Масиҳнингқайта тирилиши ва инсонларни абадий рухий йўқликданқутқариши улуғланган илоҳий дуоларга уланиб кетди. Байрам ибодати сўнггида ота Николай барчани қутлуғайём билан қутлаб, тинчлик ва аҳилликнинг боқий бўлишини тилади ҳамда Бутун Рус ва Москва патриархи Кирилл, Тошкент ва Ўзбекистон митрополита Викентийнинг табригини ўқиб эшиттирди. Унда барча насронийлар байрам билан қутланиб, юртимизга тинчлик ва осойишталик, қардош халқлар ва миллатларнинг дўстлигига ривож тиланган.

Байрам ибодати эрта тонгда бўялган Пасха тухумлари, ширинлик ва кулчалар тарқатиш билан якунланди. Туни билан ибодат амалларини адо этганлар шод-ҳуррамлик билан муқаддас байрамни осойишталик ва шод-ҳуррамликда қарши олдилар.

 


 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 16-04-2018, 17:36
0
95

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига