Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Муносиб сиёсий етакчи сараланди

Муносиб сиёсий етакчи сараланди

сана : 16-05-2018   /   Жамият, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 107

ЎзМТДП Бухоро туман Кенгаши "Аёллар қаноти” томонидан «Донолик ва ташаббускорлик сиёсий етакчилик мезони» шиори остида "XXI аср аёли” Республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда партия қуйи бўғин етакчиларидан 6 нафари Низом асосида белгиланган "Партия менинг тақдиримда” , "Партия фаолиятида ташаббусларим ҳамда "Партия дастури ва қонунчиликка таклифлар” юзасидан уч шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Кучли билим, сиёсий саводхонлик, иқтидор ва ташаббускорлик омили саналган мазкур кўрик-танловдаги ҳар бир белгиланган шарт иштирокчилардан ўз мақсадига кўра фаоллик ва ташаббускорлик, партия ғоя, мақсад вазифаларини амалга ошришда етакчилик хусусиятининг устуворлигини талаб этди.

- Кўрик-танлов иштирокчилари ўз билим ва маҳоратларин намойиш этиш асносида партиянинг устувор вазифаларига алоҳида аҳамият қаратишди,-дейди тадбир иштирокчиси Мунис Тилавова. – Албатта, бу каби танловлар хотин-қизларнинг сиёсий, ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириши билан бир қаторда жамиятда ҳам муносиб ўринга эга бўлишларида муҳим аҳамият касб этади.

Таъкидлаш жоиз, ЎзМТДПнинг йирик лойиҳалари қаторидан ўрин олган «Донолик ва ташаббускорлик сиёсий етакчилик мезони» шиори остидаги мазкур кўрик-танлов ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб, ҳар йили муносиб сиёсий етакчиларни саралайди.

Танловнинг туман босқичи етакчиларнинг муносиблик даражаси ва ҳакамларнинг холисона баҳолаш мезонлари кўра аниқланди. Унга кўра "XXI аср аёли” номига Галаосиё овози МФЙ ҳузуридаги бошланғич партия ташкилоти етакчиси Саодат Рўзиева муносиб деб топилди ва вилоят босқичи иштирокчисига айланди.

Саодат Рўзиева, кўрик-танлов ғолибаси;

-Танлов ғолибаси бўлиш менга ўзгача ғурур ва ифтихор бағишлади. "XXI аср аёли” номига муносиб кўрилишнинг ўзи бир бахт эканлигини ҳис этиш кишини руҳлантираркан. Пухта тайёргарлик кўриб, танловнинг вилоят босқичида ҳам фаол иштирок этишга ҳаракат қиламан.

Танлов сўнгида иштирокчилар партия туман кенгашининг дипломҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Гулчеҳра Шарипова,

ЎзМТДП Бухоро вилоят

Кенгаши етакчи мутахассиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!