Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Маърифий, кўнгилочар ахборот сайти
  2. Жамият
  3. Бухорода "Уйма-уй" лойиҳаси ўз натижасини беряптими?

Бухорода "Уйма-уй" лойиҳаси ўз натижасини беряптими?

сана : 05-06-2018   /   Жамият, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 153

ЎзМТДП Бухоро вилоят ва Шофиркон туман Кенгаши "Аёллар қанот"ларининг "Уйма-уй" лойиҳаси доирасида ЎзМТДПдан сайланган туман Кенгаши депутати Дилафрўз Аҳмедова аҳоли вакиллари билан учрашувда бўлди.

Темирчи, Шибирғон, Дўрмон МФЙлар ўтказилган учрашувларда депутатга кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва уюшмаган аҳоли вакиллари томонидан кўплаб мурожаатлар бўлди.

Хусусан, Темирчи МФЙ Бойлар қишлоғида яшовчи 1992 йилда туғилган уюшмаган ёш Вазира Бўронова худудга қарашли 26- мактабгача таълим муассасасига ёрдамчи –тарбиячи вазифасига ишга жойлаштирилди. Шунингдек, Шибирғон МФЙ Шибирғон қишлоғида яшовчи 1995 йилда туғилган Тўхтабегим Яндашова ҳам мазкур тарбия масканида депутат кўмагида тарбиячи сифатида ўз иш фаолиятини бошлади.

Бундан ташқари шу ҳудудда яшовчи II гуруҳ ногирони, кам таъминланган, 3 нафар вояга етмаган фарзандлари билан қийналиб қолган Ботир Хўжаевга депутат ташаббуси билан ҳомийлар ёрдамида моддий ва маънавий кўмак, руҳий мадад берилди.

-Депутатдан жуда миннатдорман,-дейди Ботир Хўжаев. -Бизни йўқлаб келганларидан бошимиз осмонга етди. Бетоблигим аёлим ва фарзандларимни тушкун аҳволга солиб қўйгани, рост. Бугунги эътибордан, ёрдамдан хурсанд бўлдим. Кутилмаган ташриф хонадонимизга файз келтирди, раҳмат айтаман.

Дўрман МФЙда яшовчи боқувчисини йўқотган, ёлғиз фарзанди тарбиясида бўлган Зулайхо Мухаммедова ҳам депутатга қурилиши тугалланмаган уйининг бир қисмини тугаллашга ва таъмирлашга амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. Ушбу мурожаат юзасидан депутат иш олиб борди. Унинг назорати остида Агросаноат мажмуи касаба уюшмаси туман қўмитаси томонидан ажратилган 10 млн сўм миқдордаги маблағ эвазига уй тўлиқ таъмирланди ва том қисми шифр қилиб берилди.

Турли об-ҳаво шароитида ноқулайликлар келтириб чиқарувчи Шофиркон тумани Дўрман МФЙга қарашли 600 метрли Дўстлик кишлоғи йўллари ҳудуд аҳолисининг мурожаати асосида депутат Дилафрўз Аҳмедованинг саъй-ҳаракатлари орқали туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан асфальтлаштирилиб берилди.

Лойиҳа доирасида депутатнинг аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.

Гулчеҳра Шарипова,

ЎзМТДП вилоят Кенгаши

етакчи мутахассиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета