“Мўъжиза” ёки СМС фитнаси

"Шу СМСни фалон кишига юборсангиз фалон иш бўлармиш ёки бўлмасмиш, юбормасангиз бало-офат келармиш...”

Кейинги вақтларда, айниқса, диний байрамлар арафасида телефонга СМСлар, телеграмм орқали эса қуйидаги мазмунда хабарлар оқими кўпайиб кетади: "Шу СМСни фалон кишига юборсангиз фалон иш бўлармиш ёки бўлмасмиш, юбормасангиз бало-офат келармиш...” мазмундаги хабарларда ҳатто ўлим билан қўрқитувчи сўзлар бор.

Содда кишилар ёки қизиқувчанлар бунга ишониб, келган СМСларни танишларига, қариндошларига тарқатишни бошлайди. Уларнинг ҳам ўнтасидан ҳеч бўлмаса, бештаси ўнлаб одамга юборади.

Нафиса анчадан буён сессия имтиҳонларидан ўзи истагандан пастроқ баҳо олаётгани, эртага эса қаттиқўл устознинг имтиҳон олишидан асабийлашиб ўтирганида телефонига хабар келиб қолди: "...агар бу хабарни бешта одамга юборсангиз мўъжиза содир бўлади”. У СМСни ўқиб бўлар, бўлмас шоша-пиша бир қанча одамга юборди. Нияти мўъжиза содир бўлса-ю, эртага у имтиҳонни аълога топширса...

Бироқ, эртасига у синовдан ўта олмади. Уйга кайфияти бузилиб, қайтди.

– Қани, ҳеч қандай мўъжиза содир бўлмади-ку? Пул сарфлаб, ҳаммага СМС юборибман, аҳмоқ бўлиб, – дея синглисига нолиб қолди.

– Шуни англаб етганингизни ўзи бир "мўъжиза” эмасми, – деди синглиси ҳазил аралаш пичинг билан.

Исломшунос олимларнинг таъкидлашича, ақли бутун ҳеч бир инсон унинг тақдирини аллақандай бир СМС ўзгартиришига ишонмайди. Бу Ислом душманларининг бир фитнаси бўлиб, улар бундай СМСларга Аллоҳнинг, пайғамбарларнинг номларини, диний ибораларни қўшиб юборадилар. 

Албатта, бу ёлғон СМСлар ҳеч нарсани ўзгартирмайди, аммо, энди шунга ишонган содда кишиларнинг қалбида Аллоҳга, пайғамбарга, динга нисбатан шубҳа пайдо бўлади, "ахир ваъда қилинган нарса содир бўлмади-ку?” деб иккилана бошлайди, иймони сусайиб кетаверади...

"Омад”, "бахт келтирувчи”, "пулингизни кўпайтиришни ваъда қилувчи” СМСларни тарқатиб, ҳаёти, тақдири яхши тарафга ўзгариб кетган инсонни ҳали учратганим йўқ. Сизчи?

Сайёра Шоева, ЎзА
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 21 06 2018 йил
0
88

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига