Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Маърифий, кўнгилочар ахборот сайти
  2. Жамият
  3. "Миллий тикланиш" ўн ёшда дил изҳори

"Миллий тикланиш" ўн ёшда дил изҳори

сана : 21-06-2018   /   Жамият, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 116

Ассалому алайкум ҳурматли партиядошлар!

Барчамизга маълумки бундан 10 йил аввал, худди шу санада Миллий тикланиш партияси ва "Фидокорлар" миллий партияларининг бирлашувқурултойи бўлиб, янги Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ташкил этилди.

Шундай қутлуғ сана муносабати билан барчангизни самимий муборакбод этаман. "Миллий тикланиш" ғояси остида бирлашган азиз партиядошлар партия фаолиятида олиб бораётган самарали меҳнатларингиз албатта ўз самарасини беради.

Ахир "Миллий тикланиш" партияси шунчаки сиёсий ташкилот эмас, халқимиз, юртдошларимиз миллий манфаатларини ҳимоя қилувчи ва миллий анъаналаримизни тарғиб этувчи сиёсий кучдир.

Бу сиёсий кучни эса сиз ва биз каби юртнинг, партиянингҳақиқий жонкуярлари ташкил этади. "Миллий тикланиш" ғояси остида сиз билан бирлашиш мен учун шараф.

Қаерда бўлсам ҳам "Миллий тикланиш" ҳақида сўз боргандаҳурматли биринчи Президэнтимиз Ислом Каримовнинг қуйидаги сўзларини таъкидлашдан чарчамайман. Бу эса партия тизимида олиб бораётган фаолиятимнинг асосий шиорига айланиб улгурган. Бу қимматли фикрларни сизга ҳам илиндим. "Йиллар ўтар, авлодлар улғаяр, партияларнинг номи ўзгарар, аммо Миллий тикланиш деган ном боқийдир.

Шу боқий қадриятларни тарғиб этувчи партиямизнинг умри боқий бўлсин."Миллий тикланиш" учун унутилмас сана яна бир бор барча партиядошларимизга муборак бўлсин!!!!

Ҳурмат билан ЎзМТДП Сурхондарё вилоят

Кенгашидан Наргиза Шайдуллаева

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета