Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. “Ким бизни алдаса, биздан эмас”

“Ким бизни алдаса, биздан эмас”

сана : 11-07-2018   /   Жамият   /   кўрилди: 58
Ёзнинг жазирамасида яна шу мавзуга қайтишга мажбур бўлдим. Фикрларимга бир истеъмолчининг фикри сифатида қарашингизни сўрардим.

Ёшлигимизда (1980-90 йиллар) пломбир номли музқаймоқ бўларди. Мустақилликка эришганимиздан кейин табиий сут ва қўшимчалардан тайёрланадиган музқаймоқлар сунъий ва зарарли қўшимчалар билан бойитиб, "арзонлатилди". Ҳозирги музқаймоқларни шахсан мен оғзимга ололмайман. Ўта мазасиз ва сифатсиз. Камига "Как раньше", "Настоящий пломбир" деган ёрлиқлар билан одамларни алдаб ётилибди.
Мен таниш музқаймоқ ишлаб чиқарувчиларга ўз эътирозларимни билдирсам, "Бизнинг маҳсулотимиз ҳам сифатли", "Сиз айтгандек сифатга эришадиган бўлсак музқаймоқ жуда қиммат бўлиб кетади", ёки "У таъмлар Россиянинг ўзида ҳам йўқ", дейишади.
Биринчи жавобларига эътирозим, сифат қарийб йўқ ҳисоби. Агар у музқаймоқларни эритиб кўрсангиз, турли ранглардаги суюқликка айланади. Иккинчи эътирозим, мен 2000 сўмга музлатилган химикат егандан, умуман музқаймоққа яқинлашмасликни ёки 5000-10000 сўмга ҳақиқийга яқин ажнабий музқаймоқ истеъмолини маъқул кўраман. 
Учинчи гапларига раддия: Шу кунларда Россия ва Қозоғистондан асл музқаймоқлар кириб келди. Айниқса, Қозоғистоннинг Мишка номли музқаймоқлари нархи ва сифати билан кишини қойил қолдирди. Қозоқ қўшниларимиз 1962-йил рецепти билан жудаям мазали музқаймоқ тайёрлашган. Нархи 4500 сўм.
Хуллас, биз олдин эришган ютуқларимизни бой беришдан ташқари, сифатсиз маҳсулотлар билан халқимизни енгил заҳарлаяпмиз. Камига ёлғон гаплар ва тарғиботлар билан истеъмолчиларни алдаяпмиз.
"Ким бизни алдаса, биздан эмас", "Лекин Аллоҳ таоло сизлардан бирингиз бир иш қилса, қунт билан қилишини севади". Булар йўлбошчимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўрсатмалари.
Келажакда ишлаб чиқарувчиларимиз сифатли ва мазали маҳсулот, хусусан музқаймоқлари билан халқимизни хушнуд этишади, деб умид қиламиз.
Манба: Azon.uz
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета