Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Сурхондарёда “Уйма - уй” лойиҳасида 4624 хонaдонга борилди

Сурхондарёда “Уйма - уй” лойиҳасида 4624 хонaдонга борилди

сана : 12-07-2018   /   Жамият, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 98

ЎзМТДП "Уйма-уй” лойиҳаси доирасида Сурхондарёда "Ёшлар қаноти” томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 4624 хонaдонга ташриф уюштирилиб, қарийб 28538 нафар уюшмаган ёшлар, хотин-қизлар ва аҳоли қамраб олинди.

 

Бир қараганда аҳамиятсиз туюлган бу рақамлар остида қанча меҳнат, қанча машаққат борлигини ҳис қилишингизни истардик. Шу рақамлар остида белгиланган ёшлардан 278 нафари депутатлар ва партиямиз ташаббуси кўмагида иш билан таъминланди. Куни кеча айнан, "Ёшлар қаноти” етакчисининг Шеробод туманида "Уйма уй” ўрганишлар чоғида яна бир савоб ишга қўл урилди. Тумандаги "Хўжақия 1” маҳалласида истиқомат қилувчи 87 ёшли Бибисора момонинг холидан хабар олиниб, туман тиббиёт бирлашмаси кўмагида 10 кун давомида даволаниши ва саломатлигини тиклаш мақсадида туман Марказий шифохонасига ётқизилди. Бу ҳам партиямиз дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида олиб бораётган фаолиятимизнинг маҳсули десак, хато қилмаймиз. Бундай амалий ишларни кўплаб келтириш мумкин. Муҳими ютуқлардан қувониб, тўхтаб қолмаслик эмас, фаолиятни янада жонлантирмоқ лозим.

Демоқчи бўлганим, таклиф ва тавсия ҳаммада бўлади. Аммо уни ташаббус билан амалга оширсаккина унинг натижасини кўрамиз. Албатта ҳар бир мақсад натижасиз бўлмагани каби. 12 июлда бўлиб ўтган учрашувда Президентимиз "Қайси сиёсий партия ёшлар билан яқиндан, бевосита иш олиб боряпти? Уларнинг дарду ташвишларини ечишга интиляпти?”деган фикрларини, танқидий қарашларини ёшлар масаласида олиб бораётган фаолиятимизнинг асосий мезонига айлантирдик. Бу эса партиямиз ғояларига нисбатан ёшларда ишонч уйғотишига замин яратди. Бир сўз билан айтганда, партиямиз тизимида ёшлар билан ишлашда "Уйма-уй” лойиҳаси ҳам муҳим стратегияларимиздан бирига айланиб бораётганини ёшларимиз томонидан ҳам эътироф этилиши бизнинг ютуқларимиздан биридир.

Наргиза Шайдуллаева

ЎзМТДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета