“Сўғдиёна-W” – “Локомотив-W” жамоасини ўз майдонида янчиб ташлади

“Сўғдиёна-W” – “Локомотив-W” жамоасини ўз майдонида янчиб ташлади

Куни кеча “Сўғдиёна” марказий стадионида аёллар футболи бўйича Олий лига 4-турдан ўрин олган “Сўғдиёна-W” – “Локомотив-W” жамолари ўртасидаги учрашув ўтказилди.

Розиябону Юсупова, Маржона Раҳматқулова, Манзура Мангетбаева ҳамда Музаффар Файзуллаев ҳакамлар бошчилигида ўтказилган мазкур ўйинда Жиззахнинг “Сўғдиёна-W” жамоаси “Локомотив-W” жамоасига ҳечқандай имконият қолдирмай 5:1 ҳисобида устун келди. 

Голларни “Сўғдиёна-W” жамоасида  Шаҳзода Жамолова, 22 (1:0), Шаҳзода Жамолова, 42 (2:0), Эъзоза Шарипова, 75 (3:1), Азиза Норбоева, 84 (4:1), Шаҳзода Жамолова, 87 (5:1) киритишган бўлса, “Локомотив-W” жамоаси вакиласи Гулзода Саидова, 54 (2:1) жавоб тўпини киритди.