МИБ Бахмалда Халқ таълими бўлимидан 35 нафар ходимга иш ҳақларини ундириб берди

МИБ Бахмалда Халқ таълими бўлимидан 35 нафар ходимга иш ҳақларини ундириб берди

Мажбурий ижро бюроси Бахмал туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг 03.08.2020 йилдаги қарздор Бахмал туман Халқ таълими бўлимидан жами 35 нафар ходимлар фойдасига жами 56.516.643 сўм иш ҳақлари ҳамда давлат фойдасига 7.805 000 сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг банкдаги барча хисоб рақамларига Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 47-моддаси талаби асосида банд солиниб, инкассо топшириқномаси қўйилган ҳамда мол-мулк аниқлаш юзасидан тегишли ташкилотларга сўров хатлари юборилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжатида кўрсатилган иш ҳақлари ундирувчи 35 нафар ходимларнинг фойдасига ундирилиши ҳамда давлат божи тегишли ҳисоб рақамга ўтказиб берилиши таъминланди.

 

   Б.Умаров - МИБ Бахмал туман бўлими бошлиғи ўринбосари