Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Алоқа компаниялари ёшларни фаҳшга бошламаяптими?

Алоқа компаниялари ёшларни фаҳшга бошламаяптими?

Cана : 11-08-2018   /   Жамият   /   кўрилди: 154

Савол:

«Go’zal qizlar va yigitlar! 333ga qo’ng’iroq qiling! Qo’ng’iroqlar BEPUL! Tanishing va gaplashing! 1chi 3 kun BEPUL! Kuniga ATIGI 673,6 so’m. Ma’l +998712004555»

Телефон компаниялари таклиф қилаётган бундай хизмат турлари ёшларни фаҳшга бошламайдими?

Жавоб:
Бу шаҳватларига эргашган ва одамларни ҳам ўзларидек бузуқи бўлишини истайдиган кишиларнинг манфур ишларидандир. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасининг 27-оятида «Аллоҳ сизнинг тавбангизни қабул қилишни хоҳлайдир. Шаҳватларига эргашадиганлар эса, улкан оғишга (бузилишга) мойил бўлишингизни хоҳларлар», дейди. Бундайларнинг ҳоли қандай бўлишини эса «Нур» сурасининг 19-оятида баён қилади: «Албатта, иймон келтирганлар ичида фоҳиша-фаҳш тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ биладир, сизлар билмассизлар».

Мўмин киши ўзи солиҳ амаллар қилади ва уни бошқаларга ҳам илинади. Мункар ва ёмон ишлардан эҳтиёт бўлади ва бошқаларни улардан огоҳлантиради. Бегона йигит ва қизларни номашруъ ва ноқонуний танишув ва сўзлашувга чорлаш эса, одамлар орасида гуноҳ ва фаҳшни ёйиш саналади. Бундай ишни эса инсониятни бузишни режалаган фосиқлар амалга оширади.

Аллоҳ янада билувчироқ.
Мубашшир Аҳмад

Манба: azon.uz dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!