ЎзА сайт ва логотипини янгилади

ЎзА сайт ва логотипини янгилади

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ўз сайтини қайта ишлаб чиқди, янги логотип тасдиқланди, фотобанк ишга туширилди, мобил иловалар тайёрланмоқда.

Фото: ЎзА

Қайд этилишича, ЎзА веб-сайтининг янгиланган талқинини ишлаб чиқишда фойдаланувчилар учун қулайлик яратишга асосий урғу қаратилган. Жумладан, сайт дизайни матнларни осон ўқиш учун мослаштирилиб, фото, видео ва аудио хабарларни тарқатишда янги имкониятлар яратилди.

Ҳозирда сайт тест режимида ишламоқда.