Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Тасдиқланган мактаб формасини қаердан сотиб олиш мумкин?

Тасдиқланган мактаб формасини қаердан сотиб олиш мумкин?

сана : 17-08-2018   /   Жамият   /   кўрилди: 291
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси технологик жиҳатдан ишлаб чиқариш имкониятлари ва ҳудудий жойлашувини инобатга олган ҳолда ҳудудларда мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар рўйхатини шакллантириши белгиланди. Бу хақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Фото:Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати
Эндиликда ҳудудий ҳокимликлар, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда 2018 йил август ойидан бошлаб мактаб формаси савдосини ташкил қилиш мақсадида республиканинг барча туман (шаҳар) марказларида аҳолига қулай жойларда мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг савдо шохобчаларини ташкил этади.
Бугунги кунда умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун қатъий белгиланган мактаб формалари Буюк Британия, Япония, Сингапур, Жанубий Корея, Австралия, Россия, Ҳиндистон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби қатор давлатларда амалиётга жорий этилган.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!