Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Эркак тан олган ҳақиқат

Эркак тан олган ҳақиқат

Cана : 22-08-2018   /   Жамият, Ибратли воқеалар   /   кўрилди: 283

 

Бир куни навбатдаги сафарга тайёрлана бошладик. Нарсаларни жойлаштириб юбориши учун аёлимни чақирмоқчи бўлдим. Лекин аҳамият берсам, бир вақтнинг ўзида уч ўғлим бараварига уни чақиришяпти.


Ҳолатни беш дақиқа кузатдим.
– Она, кийимлари қани?
– Она, сочимни тараб қўйинг!
– Ойи, сумкам қани?
– О-о-йи, кийимларимни дазмоллаб беринг!
– Она, қорним очди.
– Ойи, дориларимни оволинг!
– Ойи, она, она…

Бир вақтнинг ўзида ўн бештаси чақираётгандек. Ҳар бирининг талаби ҳар хил. Уларнинг орасини «Она» деган сўз ажратиб турибди, холос. Унинг ўрнига ўзимни қўйиб кўрдим. Осон эмас. Мен беш дақиқадаёқ жинни бўлиб қолишим ҳеч гапмас, бунақада. Лекин аёлим, чурқ этмайди-я? Улгуришга ҳаракат қилиб, яна орада уларни эркалатиб ҳам қўяди! 

Қизиғи унинг бундай хизматига ҳеч ким бир оғиз «РАҲМАТ» ҳам демайди. Кутубхонага кириб, аёлим ишларини тугатиб олишини кутдим. Ўзим нималар қилишим кераклигини унутдим. Лекин, Пайғамбар алайҳиссалом «Онангни лозим тут! Зеро жаннат, унинг оёқлари остида» (Насаий ривояти 3104) деган ҳадислари ҳақида тафаккур қилдим.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!