Тадбиркорлар давлат хизматлари кўрсатилишида агент сифатида иштирок этиши мумкин

Тадбиркорлар давлат хизматлари кўрсатилишида агент сифатида иштирок этиши мумкин

“Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, 2021 йил 1 мартдан тадбиркорлар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан айрим турдаги давлат хизматлари кўрсатилишида агент сифатида иштирок этиши мумкин.

Бунда:

  • агент сифатида хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари ходимлари аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан бериладиган ва кўрсатилиши мумкин бўлган хизматлар турлари аниқ белгиланган сертификатга эга бўлиши шарт;
  • сертификатлар 3 йил муддатга берилади ва уларни бериш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;
  • тадбиркорлар томонидан агент сифатида хизматларни кўрсатиш Давлат хизматлари агентлигининг ягона платформаси доирасида амалга оширилади;
  • Давлат хизматлари агентлиги агент сифатида хизматларни кўрсатувчи тадбиркорларнинг ягона электрон реестрини шакллантиради ва юритади;
  • фуқаролар учун ягона электрон реестр орқали ўзига қулай агентларни танлаб олиш имконияти яратилади;
  • агент хизматлари учун фуқаролар томонидан алоҳида тўлов амалга оширилади, бунда нархлар тадбиркорлар томонидан мустақил равишда белгиланади ҳамда келиб тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда унинг тасарруфида қолади;
  • тадбиркорлик субъектлари томонидан агент сифатида хизматлар кўрсатилиши тақиқланган давлат хизматлари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ойбек Аллаёров – Ғаллаорол туман ДХМ директори