Ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган мактаб директорларига ойлик устамалар тўланади

Ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган мактаб директорларига ойлик устамалар тўланади

Бу борада Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 31 декабрда тегишли қарорни қабул қилди. Унга кўра, Ҳукуматнинг 2019 йилдаги умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантиришга оид қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

"Эндиликда ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган мактабларнинг раҳбар ходимларига ва соатбай ишловчи ўқитувчиларга ҳам ойлик устамалар белгиланади" - дея ёзмоқда Газета.уз.

Қолаверса, педагогларга халқаро тадқиқотларга ўқувчиларни тайёрлашга муносиб ҳисса қўшса базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ой 100 фоиз устама тўланади. Илгари ушбу устама педагоглар фаолияти давомида юқори натижалар кўрсатган тақдирда тўланган.

Устамага даъвогар педагогларнинг ўқувчилари халқаро баҳолаш дастурлари интеграсия қилинган назорат материаллари асосида текширилади ҳамда баҳоланади.