Жиззахдаги уй қулаши ҳодисаси бўйича жиноят иши қўзғатилди

Жиззахдаги уй қулаши ҳодисаси бўйича жиноят иши қўзғатилди

Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушганлиги ҳолати юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилди.

«Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», - дейилади Бош прокуратура хабарида.