МИБ ходимини маҳалла раиси болта билан калтаклади

МИБ ходимини маҳалла раиси болта билан калтаклади

Қашқадарёда вилояти Касби туманида маҳалла раиси МИБ ходимини болта билан калтаклади

Маълум бўлишича, ҳодиса Касби туманида 20 январь куни содир бўлган. МИБ ходими фуқаро Б.Қ.дан суд қарорига кўра 10 731 742 сўм солиқ қарздорлиги ҳамда 429 270 сўм давлат божини ундириш учун келган.

Лекин Б.Қ. ходимга қаршилик кўрсатиб, уни болта билан урган. Маҳалла раиси МИБ ходимининг чап елкаси орқа томонига тан жароҳати етказган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқ тартибот органлари томонидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.