Инфографика: Жиззахда ДХМлар 3 йилда 930 минг 700 дан ортиқ хизмат кўрсатди

Инфографика: Жиззахда ДХМлар 3 йилда 930 минг 700 дан ортиқ хизмат кўрсатди

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси шунингдек, бошқарманинг туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ органлари томонидан ўтган йилларда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари томонидан биргина 2020 йилда жами 324.389 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлиб, шундан 5.605 таси (1,7%) филиаллар томонидан, 5.871 таси (1,8%) сайёр тартибда амалга оширилган. Давлат хизматларининг 308.248  таси давлат хизматлари марказларига ташриф буюрган ҳолда, 16.141 таси (0,5%) ягона интерактив портал орқали амалга оширилган.

Шу даврда туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари томонидан 5.456 та юридик ва 7.500 та жисмоний тадбиркорлик субъектлари, жами 12.956 та субъектлар давлат рўйхатидан ўтказилган. Шунингдек, 2020 йилда 2.157 та тадбиркорлик субъектлари қайта рўйхатдан ўтказилди.

Бугунги кунда вилоятда 13 та туман (шаҳар) ФХДЁ бўлимлари ўз фаолият юритмоқда.

2020 йилда ФҲДЁ органлари томонидан жами 38.224 та туғилиш, 1.579 та оталикни белгилаш, 158 та фарзандликка олиш ҳолатлари қайд этилган.

Шу билан бирга, 13.928 та ниқоҳ ва 1.080 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари, 7.242 та ўлим ҳолатлари қайд қилинган.

2020 йилда бошқармага жисмоний ва юридик шахслар томонидан  373 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 143 таси қаноатлантирилган, 182 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 10 таси таси тегишлилигига кўра бошқа ташкилотга юборилган.

Бошқарма томонидан 2020 йилда 4 та ўрганиш, 408 та мониторинг ўтказилиб, жами 4.934 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини идоралар кесимида таҳлил қилинганда, “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда 2.053 та (41,6%), солиқ органларида 776 та (15,7%), ички ишлар органларида 440 та (8,9%), Ўзтрансгаз ҳудудий Жиззах вилоят филиалида 391 та (7,9%), бошқа комунал хизмат кўрсатувчи идораларда 275 та (5,6%), ер ресурслари ва давлат кадастр идораларида 221 та (4,5%), қурилиш ва архитектура идораларида 202 та (4,1%), ҳокимликларда 188 та (3,8%), соғлиқни сақлаш муассасаларида 175 та (3,5%), молия идораларида 24 та (0,5%), бандлик ва меҳнат муносабатлари идоралари 22 та (0,4%), бошқа назорат қилувчи идора ҳамда ташкилотларда 167 та (3,4%)дан тўғри келмоқда.

Ушбу қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ваколатли органларга 113 та тақдимнома, 126 огоҳнома киритилди, 170 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарорлар қабул қилинган.

 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати