Бағдодда нима гаплар?

Бағдодда нима гаплар?

Бағдод туманида 8 000 минг АҚШ доллари эвазига 8 гектар ер олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ермулккадастр” ДК Бағдод туман филиали собиқ мутахассиси В.Н. фуқаро М.Б.нинг ишончига кириб, унга туман кадастр бўлимида ишлашини айтиб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали сабзавотчилик маҳсулотлари етиштириш учун туман ҳудудидан 8 гектар ер майдони ажратиш ҳақида қарор чиқартириб бериш эвазига 8 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро В.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.