Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Навоийда бир кўчада жойлашган учта хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

Навоийда бир кўчада жойлашган учта хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

Cана : 09-11-2018   /   Жамият, Видео   /   кўрилди: 76

Навоий шаҳридаги "Бунёдкорлар" кўчасида кетма-кет жойлашган 3 та хонадонда ёнғин содир бўлди.

Ёнғин натижасида биринчи уйнинг 30 кв метр том қисми ҳамда уй жиҳозлари, иккинчи уйнинг 20 кв метр том қисми, шунингдек, учинчи хонадоннинг 18 кв метр шифт қисми ёниб зарарланган.

Ачинарлиси, мазкур уйларда имконияти чекланган фуқаролар истиқомат қилишади.

Навоий вилоят ички ишлар бошқармаси ёнғин хафвсизлиги ходимлари томонидан ёнғин бартараф этилди ҳамда 3 нафар ногирон фуқаролар ёнғиндан қутқарилган.

Ёнғиннинг асосий келиб чиқиш сабаблари фуқароларнинг газ ва электр энергиясидан нотўғри фойдаланиши натижасида юзага келган.

Ушбу содир бўлган ёнғин тафсилотларини қуйидаги видео орқали кўришингиз мумкин.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!