Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Ижтимоий шериклик намунаси: Сизни “Долзарб алоқа тармоғи” эшитади!

Ижтимоий шериклик намунаси: Сизни “Долзарб алоқа тармоғи” эшитади!

Cана : 18-03-2017   /   Жамият, Мақолалар   /   кўрилди: 968

 

Ўзбекистон  Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан  2017 йил "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан марказимиз ҳамкори – Тошкент шаҳар "Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот марказининг  (0371) 143-94-44 рақамли барча вилоятлар учун ягона долзарб алоқа тармоғида узлуксиз иш фаолият кўрсатилиши йўлга қўйилган. Фуқароларнинг одам савдоси билан боғлиқ ва бошқа ҳуқуқий масалалар бўйича мурожаатлари долзарб алоқа тармоғи орқали қабул қилиниб, уларга тегишли амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

Тармоқ фаолияти "Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш мақсадида "Долзарб алоқа” тармоғини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида амалга ошириб келинмоқда. Ушбу лойиҳа АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси "Гиёҳванд моддалар ва ҳуқуқни тадбиқ этиш бўйича назорат бўлими” томонидан молиявий қўллаб-қувватланмоқда.

Мазкур лойиҳа фаолияти аҳолини одам савдоси муаммосидан хабардорлигини ошириш, аҳолини ноқонуний меҳнат миграциясига жалб этилишини олдини олиш, одам савдоси жабрланувчиларини аниқлаш, ватанга қайтишда кўмаклашишга қаратилган. Ушбу тармоққа мурожаат қилувчиларга эса бепул ва маълумотлар маҳфийлиги сақланган ҳолда маслаҳат берилиб, одам савдоси билан боғлиқ ҳолатларда тезкор кўмак кўрсатиш ишлари йўлга қўйилган.

"Долзарб алоқа” тармоғини аҳоли орасида маълум қилиш ва маълумот бериш мақсадида вилоят ИИБ билан тузилган ҳамкорлик режасида белгиланган вазифаларга таянган ҳолда кенг қамровли тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Тадбир иштирокчилари одам савдосига қарши курашиш бўйича амалдаги қонунчилик, одам савдоси муаммосининг келиб чиқиш сабаблари, чет давлатларга ноқонуний чиқиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар тўғрисида маълумот берилди. Одам савдоси билан боғлиқ жиноятдан жабрланувчиларни ватанга қайтариш ва келгусида жамиятда қайта тикланиш ва мослашишларига кўмаклашишга қаратилган лойиҳалар билан таништириб келинмоқда.

Мазкур мурожаатларнинг аксарияти одам савдосидан жабрланганлар, хорижий давлатларда мажбурий мехнат эксплуатациясига жалб этилиб, фуқаролик паспортларини олдириб қўйганлиги сабабли, ватанларига  қайтиб келолмаётган фуқаролар томонидан келиб тушмоқда. Ўз навбатида, Тошкент шахар "Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот марказга келиб тушган  мурожаатларнинг айримлари худудийлик жихатдан ижро этишлик учун Жиззах вилояти "Истиқлол авлоди”  нодавлат, нотижорат ташкилотимизга юборилмоқда. Ижро учун юборилган мурожаатлар қисқа муддатларда ўрганиб чиқилиб, одам савдосидан жабрланган фуқароларга ижтимоий ва хуқуқий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

Улардан айримларини исми шарифларини ўзгартирилган холда эътиборингизга ҳавола этамиз. 

(0371) 143-94-44 рақамли барча вилоятлар учун ягона долзарб алоқа тармоғига тушган мурожаат 

– Алло долзарб алоқа тармоғими?

–  "Долзарб алоқа тармоғи”, эшитаман.

–  Исмим Лобар, Жиззах вилоятида яшайман. Турмуш ўртоғим Дилшод ака қишлоғимиздаги  3 нафар ўртоғи билан  Қозоғистонга ишлаш учун кетган. Уларни "Шокир” исмли бир танишлари юқори маошли иш таклиф қилиб, ўзи билан  бирга олиб кетган эди, шу иш бўйича қўнғироқ қилаётган эдим.

–    Эшитаман,  нима бўлган эди?

– Турмуш ўртоғим ҳозир Қозоғистон Республикасининг Олма-ота вилоятидаги ғишт заводида "Эльдар” исмли миллати қозоқ бўлган бригадирнинг цехида ишлаяпти. Эримнинг таниши "Шокир” эрим ва унинг ўртоқларини шу цех бригадирига топшириб,  ўзи  қаёққадир ғойиб бўлибди. Бригадир "Эльдар” уларнинг фуқаролик паспортлари ва миграция карталарини олиб қўйибди.

Ҳозирда ўша ғишт заводида  азоб-уқубатлар билан  ишлашаётган экан. 3 ойдан буён ишлаб келаётган бўлсаларда, ойлик маошларини шу пайтгача умуман олишмабди.  Ҳар куни кечқурун ётоқхонада дам олаётганларида эшикни устларидан қулфлаб қўйишар экан.  Буларни биринчи бор, қўшни қишлоқда яшовчи улардан илгарироқ  Қозоғистонга ишлаш учун жўнаб кетган "Нурали” деган йигитдан эшитдим. У  эрим билан бир заводда ишлаган экан.  Қийинчиликларга чидай олмай, қочиб келибди. Бу гапларни эшитиб, эримга бир неча бор қўнғироқ қилдим, лекин у билан боғлана олмадим. Ниҳоят  ўзи "СМС” орқали  алоқага чиқди. Эшитган гапларимни ростлигини сўраганимда, барчасини тасдиқлади. Бу ҳақида эрим билан бирга кетган ўртоқларининг ҳам оилаларига хабар бердим. Кеча эрим ўртоқлари билан бир йўлини қилиб, у ердан қочиб кетмоқчиликларини, лекин эплай олишмаса  жуда ёмон бўлишини "СМС” орқали ёзиб юборди.

Энди нима қилишимизни била олмаяпмиз. Илтимос, қандай бўлмасин, эримни қайтиб келишида ёрдам кўрсатинг…

–  Бизнинг телефон рақамимизни қаердан олдингиз?

–    Радиодан эшитиб қолдим.

–  Яхши, мурожаатингизни қабул қилдик. Сизга ҳозир биз фаолият кўрсатаётган идорамизнинг манзилини бераман, ёки ортиқча сарф-ҳаражат қилмаслик мақсадида Жиззах вилоятидаги ҳамкор ташкилотимиз ҳуқуқшуноси ҳамда долзарб алоқа телефон номерини тақдим этамиз. Улар ёки хоҳласангиз биз ҳам сизга албатта ёрдам берамиз.

Мурожаат этганларга амалий ёрдам берилди, Жиззах вилоят ” Истиқлол Авлоди” ННТси томонидан аризачининг барча ҳужжатлари расмийлаштирилиб, Тошкент шаҳар "Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот марказга жўнатилди ва ватандошларимизга Ўзбекистон элчихонаси ва халқаро ташкилотлар ёрдамида ватанга қайтишга амалий ёрдам берилди. Ҳозирги вақтда ватандошларимизга ижтимоий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. 

Ҳудди шунингдек, алданган, содда ёш қизларимизни аянчли тақдирлари ҳақида ҳам Жиззах вилоятидаги "Истиқлол Авлоди” марказига мурожаатлар келиб тушмоқда.

–  Алло,  ассалому алайкум, бу "Истиқлол авлоди” марказими?

–  Ҳа, сизни  "Истиқлол авлоди” ННТнинг "Долзарб алоқа тармоғи” эшитади.

–   Мени исмим Абдумалик, яқин танишимни, бошига ташвиш тушди.  Ёрдамингиз керак.

– Марҳамат, нима бўлганини айтиб бера оласизми? Мурожаатингизни ўрганиб чиқиб, албатта тегишли ёрдам кўрсатамиз.

– Мени "Фарида” исмли яқин танишим, 2 ой олдин,  "Хуршида”  исмли аёлнинг таклифи билан Россия Федерацияси, Москва шаҳрида дўконда сотувчилик қилиш учун жўнаб кетган эди. Маълум бўлишича, танишим Фарида у ерга етиб боргач, таниши Хуршида уни ваъда қилинган ишга жойлаштирмасдан, фуқаролик паспортини олиб қўйибди. Уни ўзининг квартирасига олиб бориб, бундан буён фақат фоҳишалик билан шуғулланишини талаб қилибди. Ҳозирда, ҳар куни эркаклар билан жинсий алоқада бўлишга мажбурлаб келаётган экан. Бу ҳақида Фарида 3 кун олдин уяли телефонимга яширинча қўнғироқ қилиб айтиб берди. У мендан ёрдам беришимни илтимос қилиб сўради. 3 кундан  буён у билан алоқа йўқ, уяли телефони ўчирилган.  Ҳавотир олаяпман. Бугун иш юзасидан Пахтакор туманига борганимда, туманнинг марказий кўчасига ўрнатилган одам савдоси ҳақидаги катта плакатда марказингизнинг "Долзарб алоқа” тармоқ телефон рақамига кўзим тушиб қолиб, дарров ёзиб олдим. Мана энди шунга қўнғироқ қилаяпман. Илтимос танишим Фаридани уйига қайтаришда ёрдам берсангиз.

Шу каби бир қатор мурожаатлар Жиззах шаҳар "Истиқлол Авлоди” ННТ қошида ташкил этилган  (0372) 222-94-01 рақамли "Долзарб алоқа” тармоғида қабул қилинмоқда.

Фарида Жиззах вилояти ИИБ ходимлари, марказ, ҳамда Миграция бўйича халқаро ташкилот ёрдамида Ватанга қайтарилди ва ёлловчига нисбатан тегишли чора кўрилмоқда. Фарида ҳозирги вақтда реабилатация жараёнини ўтамоқда.

2016 йил давомида Жиззах шаҳар "Истиқлол Авлоди” ННТ томонидан олиб борилган самарали фаолият натижасида "Долзарб алоқа  тармоғи” орқали жами 144 та  қўнғироқ қабул қилиниб, улардан 115 тасига ҳуқуқий консультация берилган. Қабул қилинган қўнғироқларнинг 6 таси Самарқанд вилояти фуқаролари томонидан амалга оширилган. Одам савдоси билан боғлиқ 23 та ҳолат идентификация қилинди. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 7  та мурожаат қайта йўналтирилди ва марказ томонидан 12 та мурожаат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан қабул қилинди. Одам савдоси жабрланувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида  6 та жиноий ишлар қўзғатилишида иштирок этилди. Ўтган давр мобайнида   21 нафар шахсни Ватанга қайтишида кўмаклашилган бўлиб, 4 нафари Россия Федерациясидан ва 17 нафари Қозоғистон Республикасидан ватанларига қайтарилганлар.

Жиззах шаҳар "Истиқлол Авлоди” ННТ қошида  ташкил этилган "Долзарб алоқа  тармоғи” вилоятда одам савдосига қарши кураш, унинг олдини олиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиб бориш борасидаги чора-тадбирларни самарадорлигини ошириб,  келгусида бу фаолиятимиз  ўз самарасини беради деб ишонч  билдирамиз.

Назифа Камалова  – "Истиқлол Авлоди”  ННТ  раҳбари

Собир Юнусов – марказ ҳуқуқшуноси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!