Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Ўзбекистон байроғи ҳақида номақбул гаплар айтган қиз барчадан кечирим сўради (видео)

Ўзбекистон байроғи ҳақида номақбул гаплар айтган қиз барчадан кечирим сўради (видео)

Cана : 05-12-2018   /   Жамият, Видео   /   кўрилди: 79
Ижтимоий тармоқлардаТошкентдаги «Халқлар дўстлиги» санъат саройи ёнида қад кўтарган байроқ олдида номақбул гаплар айтган қиз видеоси тарқалди, дея хабар қилмоқда Daryo.

Видеода қиз: «Она, биз Тошкентга келдик, Тимати концерт бериб турган эди-ку, келгунимизча кетиб қолибди» — дея бақиради. Шундан сўнг қиз ўша майдонга ўрнатилган байроқни ҳам эътибордан четда қолдирмайди. «Она, манави байроқнинг узунлигини қаранг, устига ўтирса бўлади, она», — дея гапиради. Ушбу сўзлардан сўнг унинг дўстлари ҳам жўр бўлиб кулади.

Шундан сўнг унинг бу хатти-ҳаракатлари интернет фойдаланувчилари орасида ёмон муносабат билан кутиб олинди. Ҳаттоки хонанда Толибжон Исроилов ҳам унинг бу ҳаракатларини қоралаб видеомурожаат қилди.

Қиз ижтимоий тармоқлардаги муносабатларни кўргандан сўнг барчадан кечирим сўраш учун видеомурожаат қилди.

«Мен бу видеода байроқни гапириб нотўғри иш қилдим. Мен ҳам Ўзбекистонда туғилганман, ўзбек халқининг қизиман. Бу шунчаки пародия эди, байроқни ҳақорат қилмоқчи эмас эдим. Мен хато гапириб қўйдим», – дейди видео «қаҳрамони».
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!