Жиззахлик солиқчилар синовли кунда халқ билан бирга

Жиззахлик солиқчилар синовли кунда халқ билан бирга

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасида ишловчи ходимнинг 7 кунлик иш ҳақи кам таъминланганларга хайрия деб ушлаб қолинаётгани ва оилада якка боқувчиси бўлган ходимларнинг аксариятида ушбу 7 кунлик иш ҳақларини ўтказиб беришга хохишлари йўқлиги, буни раҳбариятга айтса, ишдан кетишидан қўрқиб қолгани, оиласини боқа олмай қолиши натижасида коррупция ҳаракатларига йўл қўйиш мумкинлиги борасида исми-шарифи очиқланмаган жиззахлик солиқчи”   деган хабар тарқалган.

Пандемия кўплаб фуқароларни уйда ўтиришга мажбурлаб қўйди. Бу офат туфайли айрим ташкилотларнинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди. Шунга қарамай, Солиқ хизмати органлари ўзининг фаолиятини давом эттирмоқда. Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси короновирус пандемияси натижасида эълон қилинган карантин бошлангандан буён вилоятдаги деҳқон бозорлари ва чакана савдо тармоқларида, истеъмол товарлари нархларини барқарорлигини таъминлаш, дорихоналар ва йирик озиқ-овқат савдо дўконларидаги тадбиркорлик субъектлари ва сотувчилар билан асоссиз равишда нарх-навонинг ошишига йўл қўймаслик мақсадида туну-кун белгиланган режа асосида ишларни ташкил этиб келмоқда. Шуни алоҳида таъкидлашимиз лозимки, карантин вақтида  солиқ органлари ходимларининг ойлик маошларини камайтириш ёки хайрия тадбирларига ўтказилмаган. 

Юқорида тарқатилган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Солиқ ходимларининг ой иш ҳақлари аввал қандай бўлса, шундайлигича сақлаб қолинган. 

 

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати