Жиззахда қарздор маъмурий жавобгарликка тортилгандан сўнг алимент пулларини тўлаб берди

Жиззахда қарздор маъмурий жавобгарликка тортилгандан сўнг алимент пулларини тўлаб берди

Мажбурий ижро бюроси Зафаробод туман бўлими иш юритувида суд қарорига асосан қарздор У.Шербоев ҳисобидан У.Шербоева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Қарздор У.Шербоев алимент пулини белгиланган миқдорда тўламаганлиги сабабли 01.08.2020 йил ҳолатига 6.991.432 сўм қарздорлиги вужудга келган. Ушбу қарздорлик юзасидан 12.08.2020 йилдаУ.ШербоевгаЎзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 474-моддаси юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб жавобгарликга тортиш мақсадида Зафаробод туман маъмурий судига олиб келинди.

Шундан сўнг, суд қарорига асосан У.Шербоевга 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Орадан 2 кун ўтиб 14.08.2020 йилда У.Шербоевнинг оила аъзолари томонидан вужудга келган6 млн 991 минг 432 сўм алимент қарздорлик ундирувчига топширилди ва маъмурий иш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 271-моддаси 10-бандига асосан иш юритишдан тугатилди ҳамда қарздор озотликка чиқарилди.

Бундан кўриниб турибдики вояга етмаган боланинг таъминотини таъминламаслик учун жазо муқаррардир.