Қўшни республикада 5 нафар бола тириклайин ёниб кетди

Қўшни республикада 5 нафар бола тириклайин ёниб кетди

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти ҳокими Бердибек Сапарбаев Жанатасда бешта боланинг ўлими тўғрисида хабар берди, деб ёзади Liter.kz.

Ёнғин 19 февраль куни соат 15:15 да шаҳарнинг беш қаватли биноларидан бирида содир бўлган. Ҳодиса юз берган пайтда ота-оналар уйда бўлмаган, ота ишда, онаси эса дўконга борган.

Барча болалар углерод оксидидан азият чекишди, улар шошилинч касалхонага ётқизилди, аммо бир мунча вақт ўтгач улар вафот этди.

“Минтақамиз аҳолиси даҳшатли фожиадан ҳайратда қолишди. Жанатас шаҳридаги турар-жой биносидаги ёнғин беш ёш боланинг ҳаётига зомин бўлди. Фожианинг барча ҳолатларига ойдинлик киритиш учун махсус комиссия тузилди, уни вилоят ҳокимининг ўринбосари Улан Жазилбек бошқаради», – деб ёзган у ўзининг Facebook саҳифасида.

Воқеа жойига вилоят прокурори Нургалим Aбдиров, полиция бўлими бошлиғи Жанат Сулайменов, фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Эрмек Момбаевлар жўнаб кетишди.

“Жабрланган оилага зарур психологик ва моддий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳолат менинг назоратимда. Вафот этган болаларнинг оилалари ва дўстларига ҳамдардлик билдираман”, – деди Жамбил вилояти ҳокими.