Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ «BAYOZ» ИЖОДИЙ ЖАМОАТЧИЛИК МАРКАЗИ

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ

«BAYOZ» ИЖОДИЙ ЖАМОАТЧИЛИК МАРКАЗИ

Раҳбарнинг Ф.И.Ш. ва алоқа маълумотлари.

Фозилов Хакимжон Хатамжонович – марказ директори

        Ташкилотнинг юридик манзили: Ўзбекистон Республикаси, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси 39 уй.

 

Асосий мақсад ва вазифалари.

     Марказнинг фаолият мақсади жамоатчиликнинг ижтимоий ахборотга бўлган маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларини     қондиришдан иборат.

        Марказнинг вазифа ва асосий фаолият турлари қуйидагилар:   

       Буюртмага биноан теле ва радиодастурларни тайёрлаб бериш.

       Теле ва радиодастурларни нусхалаш, кўпайтириш, овоз бериш ва таржима қилиш.

       Дастурлар, кино, видео, аудио ва бошқа маҳсулотларни яратиш, сотиб олиш, алмаштириш  ёки бошқа усуллар билан амалга        ошириш ва ижодий-ишлаб чиқариш жараёнини яратишни таъминлаш. Бу маҳсулотларга ва бошқа интеллектуал мулкларга муаллифлик ва аралаш хукукларни таъминлаш. Ўзбекистондан ва бошқа хорижий давлатлардан теле-, кино-, аудио-, видеомаҳсулотларни тайёрлаб бериш бўйича буюртмаларни бажариш.

   Реклама маҳсулотларини (ижтимоий ахамиятга эга роликларни хам) тайёрлаш бўйича хизматларни кўрсатиш ва бошкалар.

 

«Bayoz»  ижодий жамоатчилик маркази 2010 йилда ташкил топган бўлиб, у нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади. Марказ Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Респбликаси Фуқаролик кодекси, "Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда бошқа қонунлари ва Низом асосида фаолият кўрсатади.

 

 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жиззах вилоят бошқармасининг 2010 йил 19 августдаги 105-сонли гувоҳномасига кўра рўйхатга олинган.

 

Марказ 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва ФЖ бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фондининг "Атроф-муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, республика минтақаларидаги экологик холатни соғломлаштириш борасидаги ишларда аҳоли ва ННТ-ларни фаоллигини ошириш” йўналишида (15 та экологик ижтимоий роли тайёрланган) ҳамда 2012 йилда "Аҳолининг экологик, тиббий ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, аҳоли, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳуқуқий тарғибот ва инсон равнақи йўлидаги ишларни кенг ёритишда нодавлат ОАВларининг ролини ошириш” (4 та ижтимоий ролик, "ТВ-Тест” дастури ва 12 та семинар тренинг ташкил этилган), 2015 йилда  «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмуни ва моҳияти, мазкур қонун нормаларининг жойларда амалга оширилиши тўғрисида, фуқароларнинг ахборот олишга бўлган конституциявий ҳуқуқини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш (10 та телекўрсатув тайёрланди) мавзуларида эълон қилинган грант лойиҳалари ғолиби бўлган.

  

Бугунги кунда марказ Жамоат фонди гранти асосида "Sangzor.uz веб сайтида – Жиззах вилоятининг экотуризм имкониятларини тарғиб этиш” мавзусидаги лойиҳани амалга оширмоқда.

Лойиҳа ҳақида қисқача маълумот:

         Маълумки, ҳозир жаҳонда туризм соҳасининг махсус турларини ривожлантиришга бўлган эътибор кучайган. Шу боис, Жиззах вилоятида ҳам айнан шу йўналишда туризмнинг махсус турларини ривожлантириш йўлида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Айни пайтда Жиззах вилоятида экологик туризм, қишлоқ туризми, аграр туризм, овчилик туризми, орнитологик туризм, спорт-соғломлаштириш туризми, тоғ-чанғи туризмларини ривожлантириш учун етарли шарт-шароит ва имкониятлар мавжуд. Жумладан, вилоятимизда 3 та қўриқхона – Нурота давлат қўриқхонаси, Зомин давлат қўриқхонаси, Зомин миллий боғи, Айдар-Арнасой кўллар тизими бор. Шу билан бирга, ҳудудимиздаги 572 та қишлоқнинг 480 таси тоғ ён бағирларида ва табиий муҳитларда жойлашган. Фориш, Зомин, Бахмал туманларида уй шароитидаги меҳмонхоналар ташкил қилинган ва уларнинг кўпчилиги оилавий тадбиркор сифатида ўзининг сайёҳлик фирмаларини ташкил этаяпти ва хорижлик компаниялар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик муносабатларини ўрнатмоқда.

 Бу Жиззах вилоятининг туризм соҳасида эришаётган ютуқларининг бир қисми холос. Маълумотларга кўра, мамлакатнинг туристик имкониятларини рўёбга чиқариш кўп жиҳатдан ички туризм ривожига боғлиқ. Янги туристик маҳсулотлар, аввало, маҳаллий сайёҳларда қизиқиш уйғотиб, сўнгра уни хорижда тақдим этиш анча самарали экани жаҳон тажрибасида кўп бор исботланган. Ушбу жиҳатлардан келиб чиқиб лойиҳа доирасида қуйидаги вазифалар амалга оширилади.

Лойиҳанинг мақсади

Айни пайтда ўзбек тилида фаолият юритаётган www.sangzor.uz веб сайти базасида Жиззах вилояти табиатининг бетакрор гўзаллиги ва хилма-хиллиги, ноёб ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига бағишланган рус ва инглиз тилидаги махсус саҳифаларни яратилади;

 

- www.sangzor.uz веб сайти орқали ОАВ ларининг экологик масалалар билан танишиш, касбий кўникмаларини оширилади ва материалларни тайёрлашда янги ёндашувларни ўзлаштирилади - келгусида босма ва интернет  ОАВ саҳифаларида экологик мавзуни янада мукаммал, ҳар томонлама ва чуқур ўйланган холда ёритилади;

 

- www.sangzor.uz веб сайти орқали республика ҳамда Жиззах вилоятининг  экотуризм имкониятларини бутун дунёга тарғиб этилади.

Лойиҳанинг асосий вазифалари

- www.sangzor.uz веб сайтини "Баёз” ИЖМ муассислигидаги экология ва янгиликларга ихтисослашган ОАВ сифатида рўйхатдан ўтказиш;

- www.sangzor.uz веб сайтини ривожлантириш мақсадида вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;

- www.sangzor.uz веб сайтини сифатли видео ва фотосуратлар билан таъминлаш мақсадида доимий равишда фаолият юритувчи кўнгиллиларни жалб этиш мақсадида турли вилоят ОАВ лари билан ҳамкорликда тарғибот ишларини олиб бориш;

-  Сайтни ва унга жойлаштирилган маълумотларни кенг тарғиб этиш мақсадида ижтимоий тармоқлар (facebook, twitter, tripadvisor, youtube, google.plus, moymir вҳк.) имкониятидан фойдаланиш;

- www.sangzor.uz веб сайтидаги маълумотларни доимий янгилаб борилишини таъминлашга эришиш.

 

Лойиҳани амалга ошириш механизмлари

"Баёз” ижодий жамоатчилик маркази лойиҳани амалга оширишда қуйидаги усул ва механизмлардан фойдаланади:

- Бугун аксарият юртдошларимиз ўзларига зарур ахборотни анъанавий оммавий ахборот воситалари (газета, ТВ, радио) билан бир қаторда энг тезкор ривожланаётган интернет тармоғидан олиш имкониятига эга бўлдилар. Шу сабабли интернет сайти доимий равишда янги маълумотлар билан тўлдириб борилгани туфайли сайтга ташриф буюрувчиларни  сифатли ахборот билан таништириш мақсадида жамоатчилик асосида ишловчи "мобил репортёр”ларни лойиҳага жалб этиш кўзда тутиляпти. Улар ўзлари ташриф буюрган турли зиёратгоҳлар, қадамжо ва тарихий обидалар, табиат қўйнидаги ажойиб манзаралар акс  этган фотосуратларни, видеоларни  кичик изоҳлар билан сайтга жўнатадилар. Ушбу сурат ҳамда видеолар сайт админи томонидан  қайта ишланади ва сайтга жойлаштирилади. Лойиҳа доирасида энг фаол иштирокчиларни аниқлаш мақсадида танлов эълон қилинади ва уларни рағбатлантирилади; 

- Шунингдек, доимий равишда телеграм мессенжери, фейсбук, твиттер, одноклассники, вконтакте, мой мир, трипадвизор, ютуб, мулоқот.уз каби ижтимоий тармоқларда саҳифалар очилади.

- Лойиҳанинг рус ва инглиз тилидаги версиялари учун таржимон жалб этилади.