Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда тайёр кийим-кечак ишлаб чиқариш ҳажми 9,3 фоизга кўпайди

Жиззахда тайёр кийим-кечак ишлаб чиқариш ҳажми 9,3 фоизга кўпайди

Cана : 06-12-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 158
Жиззах вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида тайёр кийим-кечак ишлаб чиқариш ҳажми 9,3 фоизга кўпайиб, 160 миллиард сўмни ташкил этди.

Ҳудудда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва кенгайтиришга қаратилаётган эътибор самарасида истеъмол товарларининг саноатдаги улуши сезиларли даражада ортди.
 
Пахтакор туманидаги "Bunyod-dur teks” МЧЖга ҳудуддаги бўш турган бино "ноль” харид қийматида берилиб, тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга бир йил аввал киришилган эди. Тижорат банкининг 4 минг долларлик кредити кўмагида Германия ва Туркиядан келтирилган замонавий технологиялари билан жиҳозланган корхонанинг биринчи босқичи жорий йил ўртасида ишга туширилди.
 
Айни пайтда корхонанинг тикувчилик цехида 50 иш ўрни яратилиб, кунига 5 мингта болалар кийими ишлаб чиқарилмоқда.
 
– Корхона тўлиқ иш бошлагач, йилига 150 миллион дона тайёр кийим ишлаб чиқарилади, – дейди масъулияти чекланган жамияти иш бошқарувчиси Бобир Мамасолиев. – Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнига бичиш-тикиш, гул босиш, қадоқлаш жараёнлари тўлиқ қамраб олинади. Маҳсулотнинг асосий қисмини экспортга йўналтириш мўлжалланган.
 
Корхона лойиҳа қувватига эришгач, иш ўринлари 200 тага етказилади.
 
6.JPG
Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!