Йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий ҳайдовчилар Россиядан чиқарилмайди

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий ҳайдовчилар Россиядан чиқарилмайди

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий рақамли автомобил эгалари жарималарни тўламагунча Россия ҳудудидан чиқарилмайди. Бу ҳақидаги хабарни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бермоқда.

Россия Федерасиясининг «Халқаро автомобиллар ташувлари устидан давлат назорати ва уларни амалга ошириш тартибини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида»ги қонунига биноан 2021 йил 7 июлдан ҳайдовчи чегарага келгач, унга уч соат муддат берилади. Ушбу вақт давомида жарима тўланмаса, унга Россиядан чиқиб кетишга рухсат берилмайди.

Янги тартиб бўйича чет эл транспортларининг 2020 йил 8 декабрдан кейинги жарималари инобатга олинади.

Чет эллик ҳайдовчи тўланмаган жарима бор ёки йўқлигини Госавтоинспекция расмий веб-сайтидаги «Проверка штрафов ГИБДД» хизмати орқали мустақил аниқлаши мумкин.